Жорий йилнинг 20 ноябрь куни соат 11 - 00да Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг бакалавр ва магистратура босқичи битирувчи талабалари учун “Биз келажак бунёдкоримиз!” номли тадбири ўтказилади.
Ундан кўзланган асосий мақсад — ёш мутахассисларини муносиб иш ўрни билан таъминлаш бўлиб, тадбирда иш берувчи ташкилот вакиллари ва талабаларнинг ўзаро учрашуви ва фикр алмашинуви ташкил этилади.
2019-2020 ўқув йилида Ўзбекистон халқаро ислом академиясини бакалавр босқичида қуйидаги йўналишларда мутахассислар битирмоқда:
- “Тарих (ислом тарихи ва манбашунослиги)”;
- “Диншунослик”;
- “Психология (дин социопсихологияси)”;
- “Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар”;
- “Информатика ва ахборот технологиялари”;
- “Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” бакалавриат таълим йўналишлари
Шунингдек, магистратура босқичида:
“Диншунослик”;
“Ислом тарихи ва манбашунослиги”;
“Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик”;
“Психология (дин психологияси)”;
“Ташқи иқтисодий фаолият (инвестицион фаолият)”;
“Тарих (ислом цивилизацияси)”;
“Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари”.