Германияда ўқиш учун “DAAD” грантлари

Германия Академик алмашинув хизмати (DAAD) ривожланаётган давлатлардан бўлган талабаларга Германия университетларида магистратура ва ундан юқори даражалар бўйича ўқиш учун грантлар тақдим этади.

Дастур қуйидаги соҳаларни қамраб олади:

– Economic Sciences/Business Administration/Political Economics;

– Small Enterprise Promotion and Training – SEPT;

– Development Economics;

– Master’s Programme in international and Development Economics – MIDE;

– Geography of Environmental Risks and Human Security;

– Bonn international Graduate school for Development Research – BIGS-DR (Formerly ZEF Doctoral Studies Program);

– Development Management;

– Sustainable Development Management;

– Engineering and Related Sciences;

– Photogrammetry and Geoinformatics;

– Hydro Science and Engineering;

– Tropical Hydrogeology and Environmental Engineering – TropHEE.

Грант кимлар учун?

Магистратура ва докторантура учун.

Грантнинг манфаатли жиҳатлари:

Дастур иштирокчиларига ойлик стипендия, тиббий суғурта ва сафар ҳаражатлари учун қўшимча маблағ берилади. Докторантура талабалари учун стипендия миқдори – 1 000 евро, магистратура, PhD учун – 750 еврони ташкил этади.

Талаблар:

– Номзод ривожланаётган давлатлардан бўлиши керак. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор.

– Номзод бакалаврни тугатганига 6 йилдан ошмаган бўлиши керак.

– Номзодлар бакалавр ёки магистр дипломига эга бўлиши керак.

– Номзод бакалавриатни тамомлагандан сўнг камида 2 йиллик меҳнат тажрибасига эга бўлиши лозим.

– Номзод танлаган курс учун етарли даражада тегишли тилни билиши керак. Таълим немис ёки инглиз тилида олиб борилади. Шунга қараб номзоддан танланган курс учун қабул қилинган таълим тилини яхши билиши талаб қилинади.

– Немис тилида ўқишни истовчилар немис тилини билишини тасдиқловчи тест натижаларини тақдим қилиши лозим. Тил талабалари бўйича тўлиқ маълумот учун университетларга мурожаат қилинг. Талаблар танланган университет, босқич ва таълим йўналишига кўра фарқ қилади.

Батафсил маълумот учун “German Universities”дан ўзингиз танлаган университетга мурожаат қилинг.

Дастурга қабул жараёни:

“DAAD” дастури грантлар ва Германиядаги университетлар ҳақида кенгроқ маълумотни шу ердан олишингиз мумкин.

Ариза топшириш учун, аввало, Германиядаги университетга ариза тўлдиришингиз ва унга қўшиб “DAAD” гранти анкеталарини ҳам топширишингиз лозим.

Дедлайн муҳлатлари танланган университетга қараб фарқ қилади.

Шунингдек, университетга қабул учун қўшимча ҳужжатлар талаб қилиниши мумкин. 2021 йил учун дедлайн муҳлатлари ҳақида тўлиқ маълумот билан танишиб чиқинг.

– DAAD ариза.

– Резюме – қўлда имзо чекишингиз керак (Европасс резюме шаклидан фойдаланинг).

– Ўқишдан мақсадларингиз ифодаловчи қисқа иншо, яъни мотивацион хат қўлда имзо чекишингиз лозим.

– Соҳангиз бўйича илмий изланиш (соҳангизга бўлган) ва қизиқишларингиз акс этган иншо.

– Университетингиздан тавсиянома.

– Ишлаш жойингиздан тавсиянома ва маълумотнома.

– Тилни билишингизни исботловчи сертификат (инглиз тили бўлса, TOEFL ёки IELTS тести натижалари).

– Диплом ва баҳолар варақасидан нусха.

– Мактаб шаҳодатномасининг нусхаси.

 

Манба: Grantlar.uz


Print   Email