Швейцария: магистратура ва PhD учун грант дастури

Швейцарианинг Лозана шаҳрида жойлашган “University of Lousanne – UNIL” магистратура курслари учун 2021 йилги “UNIL Master’s grants” стипендия дастурига аризалар қабул қилмоқда.

Стипендиялар иқтидорли халқаро талабаларга Швейцарияда ўқиш жараёнида моддий жиҳатдан енгиллик бериш учун ажратилади. Дастурга ҳар йили 10 нафар атрофида номзод қабул қилинади.

Грант қуйидаги курслардан ташқари барча магистратура курслари учун берилади:

– Master from the school of Medicine.

– Master of education.

– Master of law from the universities of Zurich and Lausanne.

– Master of criminal Law, magistracy specialism.

– Master of Science in Physical Education and Sports Didactics.

– Master of Science in Health sciences.

– All MASs (PhD programmes).

Грант кимлар учун?

Магистратурада ўқишни хоҳловчилар учун.

Батафсил маълумот учун расмий ҳавола.

Грантнинг манфаатли жиҳатлари:

Грант ютиб олган талабага ўқиши тугагунча, яъни, 1,5-2 йилга ҳар йили (10 ой) ойлик стипендия берилади.

Ойлик стипендиянинг миқдори – 1600 CHF (тахминан 1 647 USD).

Грант ютган талабага курслар учун рўйхатдан ўтиш тўловларидан ҳам озод қилинади, фақат ҳар семестр тўланиши керак бўлган 80 франк тўлов бундан мустасно.

Грант талабанинг яшаш харажатларини қопламайди. Уларни талабанинг ўзи тўлаши керак.

Номзод қуйидаги талабларга мос бўлиши керак:

1. Дастурда барча давлатлар фуқаролари қатнашишлари мумкин.

2. Номзод Швейцарияга қарашли бўлмаган университетда бакалавр даражасини олган ва бу даража Швейцария таълим тизимининг бакалавр даражасига мос бўлиши керак.

3. Номзод ўқиши давомида ижобий жиҳатдан ажралиб турган, аъло баҳоларга ўқиган бўлиши керак.

4. Номзод илгари "UNIL"да ўқимаган бўлиши керак.

5. Номзод ўзи танлаган курс ўқитиладиган тилни камида Б2 даражасида билиши шарт (инглиз ёки франсуз).

6. "UNIL"да магистратура курсида ўқишни бошлаган ёки бошлаш арафасидаги номзодларга грант берилмайди.

7. Номзод 200 франк миқдоридаги (тахминан 207 USD) ариза тўловини амалга оширган бўлиши керак. Дастурга қабул жараёни: "UNIL"да ўқитиладиган магистратура курсларига ариза топшириш ва грант учун ариза топшириш битта ариза формаси орқали амалга оширилади. "UNIL" гранти учун топширилган ариза номзод танлаган магистратура курсига ўқишга қабул қилиниш учун ёзиладиган ариза вазифасини бажаради. Номзод магистратура курслари учун алоҳида рўйхатдан ўтиши таъқиқланади.

Барча ҳужжатлар почта орқали 2020 йил 1 ноябргача қуйидаги манзилга жўнатилиши керак:

Universite de Lausanne Service des affaires sociales et de la mobilite etudiante (SASME) Batiment Unicentre CH – 1015 Lausanne Switzerland.

Грант ва магистратура курси учун қуйидаги ҳужжатлар тўлиқ топширилиши керак:

1. Компютерда тўлдирилган ва имзоланган ариза.

2. Ариза формасига киритилган паспорт ўлчамидаги расм.

3. Коллеж ёки лицей дипломи нусхаси. Инглиз, франсуз, немис ёки италиян тилида бўлмаган ҳужжатлар шу тиллардан бирига расман таржима қилиниши керак.

4. Номзоднинг университетда олган барча академик даражалари ва баҳоларини кўрсатувчи ҳужжат. Агар номзод бакалавриант бўлса, курснинг охирги семестри ҳақида қисқача маълумот (course description) берилиши керак.

5. CV/resume.

6. Бириктирилган хат (cover letter).

7. Номзоднинг устозлари томонидан берилган (камида) иккита оргинал тавсиянома. Тавсияномалар елимланган конвертда бўлиши керак.

8. Камида B2 тил даражасини кўрсатувчи тил имтиҳони натижалари (инглиз тили учун IELTS ёки TOEFL, франсуз тили учун DALF ёки DELF).

9. Паспорт нусхаси.

10. Ариза топшириш учун тўланадиган 200 CHF (таҳминан 206 АҚШ долларига тенг) тўловни тўлаганлик ҳақидаги маълумотнома.

Илова қилинадиган ҳужжатлар ҳақида тўлиқ маълумот шу ерда.

Маълумот учун: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.


Print   Email