«ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ БУЗҒУНЧИ ҒОЯЛАРГА ҚАРШИ» МАВЗУСИДА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

«ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ БУЗҒУНЧИ ҒОЯЛАРГА ҚАРШИ» МАВЗУСИДА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

«Ўзбекистон ёшлари бузғунчи ғояларга қарши» мавзусида «Энг яхши мақола» номинациясида Республика танлови эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта ва махсус таълим вазирлиги томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши билан келишилган ҳолда Олий таълим муассасалари талаба-ёшлари ўртасида ижтимоий-сиёсий вазиятнинг барқарорлигини таминлаш, уларни турли бузғунчи ғояларга қўшилиб кетишининг олдини олиш мақсадида «Ўзбекистон ёшлари бузғунчи ғояларга қарши» мавзусида «Энг яхши мақола» номинациясида республика танловини эълон қилади.

Танловнинг Республика босқичида ғолиб бўлган иштирокчилар қуйидагича тақдирланади:

1-ўрин- 7000000 (етти миллион) сўм

2-ўрин- 5000000 (беш миллион) сўм

3-ўрин- 3000000 (уч миллион) сўм

Шунингдек, ғолиб талабаларга Олий ва ўрта ва махсус таълим вазирлигининг махсус Диплом ва фахрий ёрлиғи топширилади.


Print   Email