АКАДЕМИЯДАГИ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ БЎЙИЧА ЭЪЛОН

АКАДЕМИЯДАГИ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ БЎЙИЧА ЭЪЛОН

Ўзбекистон халқаро ислом академияси 2019-2020 ўқув йили учун кафедра мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи, ўқитувчи ва ўқитувчи-стажёр лавозимларига танлов асосида ишга қабул қилади.

Ислом тарихи ва манбашунослиги, Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш, Араб тили ва адабиёти, Мумтоз шарқ адабиёти ва манбашунослиги, Дин психологияси ва педагогика, Халқаро муносабатлар, Ислом иқтисодиёти ва молияси, зиёрат туризми, Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси, Замонавий ахборот коммуникация технологиялари, Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш, Ғарб тиллари кафедраларига ишга қабул қилиш мақсадида бўладиган танловда қатнашиш учун юқори малакали ва халқаро тажрибага, илмий даража, илмий унвонга эга, ёки нуфузли хорижий олий таълим муассасаларини (PhD) тугатган, ўзбек, рус, инглиз (IELTS, TOEFL, СЕFR), араб (СЕFR) тиллари ва замонавий ахборот компьютер технологияларини мукаммал билган номзодлар таклиф этиладилар. Ишга қабул қилинганларга юқори ойлик кафолатланади. Танлов жараёнида талабгорлар билан суҳбат ўтказилиб, уларнинг синов дарслари баҳоланади.

Мурожаат учун манзил:

Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани,А.Қодирий кўчаси, 11-уй.

Телефонлар: (71) 244-94-66, (71)  244-00-91

 

 

 

Print   Email