Талабалар турар жойи

Академия талабалар турар жойи фаолиятига оид асосий меъёрий ҳужжат “Талабалар турар жойи” тўғрисидаги Низом ҳисобланади. У Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 23 августдаги 600-сонли буйруғи асосида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси Кенгашининг 2018 йил 30 августдаги 1-сон мажлиси қарори билан тасдиқланган. Шунингдек, ТТЖ Академиянинг ички тартиб қоидалари Низоми, ТТЖ “Талабалар кенгаши” иш режаси асосида фаолият юритади.

Академия ҳовлисида жойлашган 1 та бинодан иборат Талабалар турар жойи (ТТЖ) 242 нафар талаба ўринга мўлжалланган.

ТТЖнинг биринчи қаватида ўқув зали, маънавият ва маърифат хонаси, тиббиёт ҳамда тарбиячилар хоналари жойлашган. Бундан ташқари, барча этажларда ўқув хонаси, ошхона, ҳожатхона, ювиниш хонаси, душ ҳам мавжуд. Талабалар яшаш хоналари дарс қилиш ва яшаш учун керакли бўлган мебель ва бошқа жиҳозлар билан таъминланган.

Ҳар бир қаватда замонавий телевизорлар ва WiFi қурилмалари ўрнатилган бўлиб, талабалар юртимизда ва жаҳонда юз бераётган сўнги ўзгаришлар, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар билан танишиб борадилар ҳамда маданий ҳордиқ чиқарадилар.

ТТЖда талабалар ўзини-ўзи бошқарув тизимини жорий этиш мақсадида, шу ерда истиқомат қилувчи фаол ва жамоатчи талабалар орасидан танлов асосида ТТЖ ва қаватлар сардорлари тайинланади. Улар ТТЖдаги шарт-шароитлар, талабаларнинг ички тартиб-интизомга риоя этиши, талабалар навбатчилиги, шу ерда ўтказиладиган маънавий-марифий тадбирлар ва турли байрамларга тайёргарлик каби масалалар муҳокама қиладилар.

Академия талабалар турар жойида тарбиявий ишларга Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор бошчилигида факультет деканлари, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими, ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарлари, профессор-ўқитувчилар ва мураббийлар жалб этилган.

Шунингдек, Талабалар турар жойида фаолият олиб борадиган тарбиячи-педагог талабаларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси бўйича масъул этиб тайинланган бўлиб, мунтазам равишда талабалар билан тарбиявий ишлар амалга ошириб боради.

Академия раҳбарияти, талабалар турар жойи маъмурияти, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Академия бошланғич ташкилоти ҳамда кафедра профессор-ўқитувчилари талабаларнинг истак ва хоҳишларидан келиб чиқиб, турли маънавий-маърифий, тарбиявий тадбирлар, учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этади.

Академия талабалар турар жойида яшовчи талабалар бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида олийгоҳнинг спорт залида турли спорт, тил ўрганиш тўгараклари, компьютер саводхонлиги, тўқувчилик тўгараклари фаолият юритмоқда. Пазандачилик, уй ҳамширалиги, бадиий ҳаваскорлик каби тўгараклар ташкил этилиши режалаштирилган.

Ижара шартнома НАМУНАСИ

 

Талабалар турар жойи НИЗОМИ


Print   Email