БААда “ИСЛОМ САНЪАТЛАРИ ФЕСТИВАЛИ” ЎТДИ

Жорий йилнинг 10-23 декабрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларида Шаржа маданият департаменти томонидан “Ислом санъатлари  фестивали” ўтказилди.

МАЛАЙЗИЯ — ЎЗБЕКИСТОН. ҲАМКОРЛИК РИШТАЛАРИ МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

Малайзиянинг Исломий англашув институти (Institute of Islamic Understanding Malaysia - IKIM) профессор-ўқитувчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси асосида қурилаётган Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.

ҚОЗОҒИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИДА НОАНЪАНВИЙ ДАРС

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳамда Қозоғистондаги “Нур-Муборак” Миср ислом маданияти университети ўртасида имзоланган меморандум асосида академия ўқитувчиси ва бир гуруҳ магистратура босқичи талабалари ушбу олий таълим даргоҳида ўзаро тажриба алмашишди.

АКАДЕМИЯ ЎҚИТУВЧИСИ СИНГАПУРДА МАЪРУЗА ҚИЛМОҚДА

Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Ислом иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар” факультети декани Ашурали Абдурашидов Сингапур Ислом олимлари кенгаши ҳузиридаги “Baalwee” масжидида зиёрат туризмини ривожлантиришга бағишлаб ўтказилаётган халқаро илмий-амалий анжуманда “Ўзбекистон: буюк ўтмишдан ёрқин келажак сари” маърузаси билан иштирок этмоқда.

БОЛГАР ИСЛОМ АКАДЕМИЯСИГА МАГИСТРАНТЛАРИМИЗ ТАШРИФИ ЯКУНЛАНДИ

Аввал хабар қилганимиздек, 13-24 декабрь кунлари Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг профессор-ўқитувчилари ҳамроҳлигида бир гуруҳ магистр талабалари Россиянинг Болгар ислом академиясида ўз билим ва тажрибаларини ошириб келишди.

“ЎЗБЕКИСТОН - ДУНЁ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ БЕШИГИ”

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Ҳиндистоннинг Жамия Миллия Исламия университетининг филология фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор Шаҳид Таслимнинг “Ўзбек тилининг Ҳиндистонда ўрганилиши, таржима назарияси масалалари” мавзусидаги “Очиқ дарси” бўлиб ўтди.

МАҲОРАТ ДАРСЛАР: ТАҲЛИЛ, ТАЖРИБА, ТАРАҚҚИЁТ

Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ISESCO” кафедраси доценти, тарих фанлари номзоди Саидмухтор Оқиловнинг Ислом ҳамкорлик ташкилоти (OIC)нинг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази (IRCICA)да ташкил этилган “Араб хаттотлик санъати” ўқув-малака ошириш курсида иштироки ҳақида аввал ҳам хабар берган эдик.

ИЛМ-ФАН ЮКСАЛИШИДА ТАЖРИБА АЛМАШИШ МУҲИМ

Қозоғистон Республикасининг Жанубий Қозоғистон давлат университетида бўлиб ўтган “Фуқаролик жамиятини қуришда фалсафий ва маданий тадқиқотларнинг аҳамияти” мавзусидаги халқаро илмий-амалий семинарда Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг “Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳам иштирок этди.

Халқаро семинарда академия доценти, сиёсий фанлар доктори Тўлқин Алимардонов “Амир Темур сиёсатида умуминсоний қадриятлар фалсафаси”, катта ўқитувчи, фалсафа доктори (PhD) Мўминжон Хўжаев “Аҳмад Заки Валидийнинг диний ва фалсафий таълимоти” мавзусида маъруза ўқишди.

Илмий-амалий семинарда Жанубий Қозоғистон давлат университети профессор-ўқитувчилари, катта илмий ходим ва мустақил изланувчилари, магистрант ва докторантлари ҳам ўз маърузалари билан фаол қатнашди.

Шунингдек, семинарда Жанубий Қозоғистон давлат университетининг илмий-услубий, ўқув-ташкилий ва маданий ҳаётига оид маълумотлар билан ҳам танишиш имконияти яратилди. Айни пайтда ушбу таълим муассасасида ташкил этилган магистратура мутахассислиги бўйича ўқув режалар ва намунавий дастур ва ўқитиладиган фанлар  ҳақида ҳам кенг ахборот бериб ўтилди.

Семинар якунида мавзу бўйича билдирилган фикр ва мулоҳазалар таҳлил этилиб, бу каби илмий-амалий семинарларни анъанавий тарзда ўтказиш, ҳамкорлик алоқларини мустаҳкамлаш, тажриба ошириш муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.

 

Ўзбекистон халқаро ислом академияси
Матбуот хизмати

МAЛAЙЗИЯ ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИДА AКAДЕМИЯ ЎҚИТУВЧИСИ МAЪРУЗA ЎҚИМОҚДА

Жорий йилнинг 18 декабр куни Малайзия давлатининг учта олий ўқув юртида Ўзбекистон халқаро Ислом академиясининг "Халқаро муносабатлар" кафедраси мудири Зоҳидулла Мунавваров томонидан мамлакатимиз диний-маънавий сиёсатининг ўзига хос жиҳатларига бағишланган бир қатор маърузалар ўқилди, деб хабар берди “Дунё” ахборот агентлиги. Ушбу тадбирлар Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси кўмагида ташкил этилди.