ЎҚИШ ЖАРАЁНИ

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида ўқиш жараёни

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида ўқув йили ҳар йилнинг сентябрь ойидан бошланиб, келгуси йилнинг июнь ойигача давом этади (02.09-30.06).

Ўқув жараёни давомийлиги қайси босқичда таҳсил олинишига кўра турлича бўлади. Бакалавр босқичи - 4 йил, Магистратура босқичи – 2 йил, Докторантура босқичи – 3 ёки 4 йил давом этади (бу босқичда йўналишдан келиб чиқиб ўқув жараёни давомийлиги белгиланади).

Академия барча йўналишларда ўқиш жараёни кундузги шаклда амалга оширилади.

 Академияга хорижий талабаларни ўқишга қабул қилиш суҳбат асосида амалга оширилади.

ЎХИАда таҳсил олиш хорижий фуқаролар учун рус ва ўзбек тилларида амалга оширилади. Дарс жараёнларида инглиз ва араб тилидан ҳам кенг фойдаланилади.

Талабалар бўш вақтларининг асосий қисмида Академия кутубхонаси ва интернетдан фойдаланишлари мумкин.

Академияда Ёшлар иттифоқи ташкилоти фаолият юритади. Бу иттифоқ турли тил курслари, интеллектуал ўйинлар, спорт клублари, саёҳат дастурлари ва кўнгилочар тадбирлар уюштиришга масъул бўлиб, талабаларнинг ўзлари томонидан бошқарилади.


Print   Email