Амалдаги халқаро лойиҳалар

ISESCO ташкилоти билан ҳамкорликда халқаро семинар ташкил этиш

Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (ISESCO) ташкилоти билан ҳамкорликда Академия ва Ўзбекистондаги ОТМларда  фаолият кўрсатувчи араб тили ўқитувчилари учун жорий йил 10-13 сентябрь кунлари “Араб тилини ўқитиш соҳасида ишлаётган педагог раҳбар ва ўқитувчилар учун араб тилини чет тили сифатида ўқитиш методларини ривожлантириш” мавзусида семинар ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда.

ISESCO ташкилоти билан ҳамкорликда халқаро семинар-тренинг ташкил этиш

Саудия Арабистонидаги Подшоҳ Абдуллоҳ бин Абдулазиз номидаги араб тилига хизмат кўрсатиш халқаро маркази (KAICA) билан ҳамкорликда Ўзбекистон халқаро ислом академиясидаги араб тили ўқитувчилари учун “Ноарабларга араб тилини ўқитиш” мавзусидаги семинар-тренинг ўтказиш лойиҳаси устида ишланмоқда.

IRCICA ташкилоти билан ҳамкорликда мақолалар тўпламини чоп этиш лойиҳаси

IRCICA (Research Centre for Islamic History, Art and Culture) ташкилоти билан ҳамкорликда жорий йил 24 июнда Академияда ўтказилган “Ўзбекистонда исломшунослик: ютуқ ва истиқболлари” мавзусидаги халқаро семинар натижалари бўйича мақолалар тўпламини чоп этиш лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.


Print   Email