ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ

Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг халқаро майдондаги имиджини ошириш, салоҳиятини намоён этиш, хорижлик фуқароларни академияда ўқишга кенг тарғиб қилиш, шу билан бирга, халқаро ҳамкорликнинг янги марраларига эришиш мақсадида кўплаб ишларни амалга оширилмоқда. Академиянинг халқаро ҳамкорлик бўйича фаолияти асосан қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади: 

   - Хорижий олий таълим муассасалари, илмий тадқиқот марказлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш;

   - Хорижий делегацияларни кутиб олиш;

   - Академия раҳбарияти, ходимлари, профессор ўқитувчилари, илмий тадқиқотчиларининг хорижий сафарларини уюштириш;

   - Халқаро конференция, семинар, вебинар каби тадбирларни ташкил этиш;

   - Халқаро грантлар;

   - Хорижлик профессор ўқитувчиларни академия ўқув жараёнига жалб этиш;

   - Хорижий талабалар, докторантлар, илмий тадқиқотчилар билан ишлаш.

 

 

Хорижий олий таълим муассасалари, илмий тадқиқот марказлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга ошириш жараёнида, Ўзбекистон халқаро ислом академияси Европа, Африка ва Осиё мамлакатлари олий таълим муассасалари, илмий тадқиқот марказлари ва халқаро ташкилотлар билан сўнгги икки йил мобайнида 25 та меморандум ва битимлар имзолади.

Академияга 2018 ва 2019 йиллар давомида Европа, Африка, Америка, Австралия ва Осиё қитъаларининг 20 дан ортиқ давлатидан 80 га яқин ташрифлар ва мурожаатлар амалга оширилди. Бу ташриф натижасида ушбу мамлакатлардаги бир неча университет, илмий тадқиқот марказлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.

Академия раҳбарияти, ходимлари, профессор-ўқитувчилари, докторантлари учун ўндан зиёд мамлакатга (Қирғизистон, Туркия, Болгария, Буюк Британия, Россия, Малайзия, Марокаш, Миср, АҚШ, Қозоғистон, Саудия Арабистони) йигирмадан ортиқ хорижий сафарлар ташкил этилди. Бу сафарлар академияни хорижда танитиш ва тақдимотини ўтказиш, халқаро ҳамкорлар топиш, халқаро конференция ва семинарларда қатнашиш, профессор-ўқитувчиларнинг хорижда малака ошириши, магистр ва докторантларнинг илмий тадқиқот ўтказиши, халқаро ташкилотлар билан ишлаш мақсадида уюштирилди.

Академиянинг илмий салоҳиятини ошириш мақсадида хорижлик академияга мисрлик, япониялик, швециялик, туркиялик профессор-ўқитувчилар жалб этилди.

Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг халқаро фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида яқин келажакда амалга ошириладиган стратегиялар сирасига, нуфузли хорижий олий таълим муассасалари, дунёнинг энг нуфузли ислом марказлари, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатиш, Ислом оламининг етакчи муассасалари, университетлари, марказлари  билан ҳамкорликда халқаро конференция, семинар ва тренинглар ташкил этиш, академия ходимлари, профессор-ўқитувчилари, магистрлари ва докторантларининг хорижий мамлакатларда малака ошириши, стажировка ўташи ва халқаро конференцияларда қатнашишини таъминлаш, хорижлик профессор-ўқитувчиларни академия дарс беришга, хорижлик фуқароларни ўқиш  ва илмий тадқиқотларга жалб қилишга эътибор қаратилмоқда.


Print   Email