БИРИНЧИ ПРОРЕКТОР

ЎҚУВ ИШЛАРИ БЎЙИЧА БИРИНЧИ ПРОРЕКТОР

 

 

УСМАНОВ ИБРОҲИМ САБИРОВИЧ

Ўқув ишлари бўйича биринчи проректор.

Тарих фанлари номзоди, доцент.

 

        1976 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат шарқшунослик институтининг Шарқ филологияси факультети (1998 й.), Тошкент давлат иқтисодиёт университети магистратура босқичини (2001 й.)  тугатган. 2011-2012 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида “Халқаро муносабатлар” мутахассислиги бўйича таҳсил олган.

          И.Усманов 2008 йилдан 2013 йилгача Тошкент ислом университетининг «Ислом тарихи ва фалсафаси» факультети декани, 2013-2015 йилларда ТИУ Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази директори, 2015-2018 йиллар мобайнида Тошкент ислом университетининг ўқув ва илмий ишлари бўйича проректори лавозимида фаолият кўрсатган. 2018 йил сентябрь ойидан Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ўқув ишлари бўйича биринчи проректор лавозимида ишлаб келмоқда.

2006 йил Тошкент ислом университети Ихтисослашган кенгашида тарих фанлари доктори У.Уватов раҳбарлигида “Ал-Ҳаким ат-Термизийнинг “Наводир ал-усул” асари ҳадис ва тасаввуф илмига оид муҳим манба” мавзуида номзодлик диссертациясини ёқлаган. Ихтисослиги: 24.00. 02-Ислом тарихи ма манбашунослиги.

Қоҳира (Миср) (2009), Кувайт (2012), Краков (Польша) (2013), Абу Даби (БАА) (2014), Масқат (Ўмон) (2014), Берлин (Германия) (2014), Бохум (Германия) (2017),  Истамбул (Туркия) (2018)да ўтган халқаро анжуманларда маърузалар билан иштирок этган.

Ҳозирда И.Усманов Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 2018-2020 йилларга мўлжалланган ПЗ-20170930192 сонли “Ҳаким Термизийнинг “Наводир ал-усул” ва “Масоил” асарларининг танқидий матнини тайёрлаш ва сайланмасини нашр этиш” амалий лойиҳасининг раҳбари сифатида ҳам фаолият олиб бориш билан бирга 2 нафар номзодлик диссертацияларига раҳбарлик қилмоқда.

ЧОП ЭТТИРГАН ИЛМИЙ ИШЛАРИ 

Монография, ўқув-услубий қўлланма ва рисолалар:

  1. Маърифат зиёси // масъул муҳаррир А.Мансуров, И.Усмонов. –Тошкент: Тошкент ислом университети нашриёт матбаа-бирлашмаси, 2015. – Тошкент. 312 б.
  2. Исломда кексалар қадри // масъул муҳаррир И.Усмонов. – Тошкент: “Тошкент ислом университети” нашриёт матбаа-бирлашмаси, 2015. – 424 б.
  3. Қуръоншуносликка оид илмлар // И.Усмонов ва бошқ. – Тошкент: “Тошкент ислом университети” нашриёт матбаа-бирлашмаси, 2016. – 287 б.
  4. Тасаввуф тариқатлари. Ўқув қўлланма. – Тошкент: ТИУ НМБ, 2016
  5. Хаким Тирмизи. Монография (рус тилида). Ташкент: MOVAROUNNAHR, 2016. – 52 с.
  6. Тасаввуф атамалари изоҳли луғат: И.Усмонов ва бошқ. – Т.: ТИУ НМБ, 2015. – 360 б.
  7. Термизлик икки аллома. –Т.: ТИУ МНБ, 2017.
  8. Ҳаким Термизий асарларидан сайланма. – Т.: Мовароуннаҳр, 2017.
  9. Мовароуннаҳр тасаввуфи ва мотуридийлик- Sufism in Mawarannahr and the Maturidi school of thought. Китоб. – Тошкент: Мовароуннаҳр, 2017.
  10. Орифлар тасаллиси. Тошкент: Мовароуннаҳр, 2018.

 

Мақолалар рўйхати:

  1. Глобаллашув шароитида Ўзбекистоннинг ислом ҳамкорлик ташкилоти билан ўзаро муносабатларининг аҳамияти // Исломшуносликнинг долзарб масалалари. Б. 29-32.
  2. The Representation of Ibadis in Scholarly Works from Mawerannahr // Ibadi jurisprudence. Jagiellonian University in Krakow. (нашрда)
  3. Глобаллашув шароитида ёшлар маънавий камолотини юксалтиришда Ўрта Осиё мутафаккирлари илмий меросининг аҳамияти // Диншуносликнинг долзарб муаммолари. Республика илмий-амалий конференцияси. ТИУ 9 апрель 2013 й. Б. 239-241.
  4. Саудия Арабистонида тасаввуф: кеча ва бугун // Диншунослик фанининг методологияси, ёндошуви ва услубиятини такомиллаштиришнинг долзарб муаммолари. VI Республика илмий-амалий конференцияси. Тошкент ислом университети матбаа-бирлашмаси нашриёти. – Тошкент. 2014. –Б. 359-363.
  5. Мовароуннаҳр тасаввуфи ва тариқатчилик // Конфессиялараро мулоқот ва диний бағрикенглик – жамият барқарорлиги гарови. Халқаро илмий амалий конференция.  –Тошкент: ТИУ, 2014.
  6. Ҳаким Термизий // Юртимиз алломалари. –Тошкент. 2014. –Б.173-178.
  7. Авлиёлар пешвоси. Ҳуқуқ ва бурч журнали. № 3. 2015 йил. –Б. 38-41.
  8. Ҳаким Термизийнинг (ваф. 932 й.) “Наводир ал-усул” асаридан // Исломда кексалар қадри. / Масъул муҳаррир И.Усмонов. –Тошкент, “Тошкент ислом университети” нашриёт матбаа-бирлашмаси. 2015. -104 б.
  9. Диний бағрикенглик тамойиллари: уларнинг илк ислом ҳужжатларидаги ифодаси. Ҳуқуқ ва бурч журнали. № 5. 2015 йил. –Б.34.
  10. Ўзбекистонда араб тили таълими: тарих ва замонавий ҳолат // -Тошкент, Шарқ машъали, № 3-4. –Б. 94-103.
  11. Мовароуннаҳр тасаввуфи ва тариқатчилик. Ҳуррият № 29 апрель.
  12. Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва унинг илдизлари. Ҳуқуқ ва бурч журнали. № 10. 2015 йил. –Б.24-27.
  13. Марказий Осиё миниатюрасида тасаввуф анъаналари. Мақола. Тошкент ислом университети илмий-таҳлилий ахборот бюллетени. № 3. 2016. – Б. 43-48.
  14. Дунёвийлик динсизлик эмас // – Тошкент, Имом Бухорий сабоқлари, 2015. №2. –Б. 30-34.
  15. Мовароуннаҳр тасаввуфи ва тариқатчилик. Ҳуррият № 29 апрел. 2015.
  16. Светскость – это не есть безрелигиозность / “Россия и мусульманский мир” журнали. – Москва. № 8. 2016. – С. 125-135.
  17. Дин ва дунё / Ислом маърифати ва ҳозирги замон. Рисола –Тошкент: ТИУ НБМ 2016. – Б. 22-39.
  18. Наследие Хакима Тирмизи как важный источник в борьбе против невежества и фанатизма // Историко-культурные традиции эпохи Хакима Тирмизи и её значение в мировой цивилизации. Международный симпозиум посвящённый 1250-летию ХакимаТермизи. Академия наук Республики Таджикистан. (Душанбе, 20-21 декабрь, 2016 й.) конференция материаллари. –С.381-386.
  19. Ҳаким Термизийнинг ҳадис илмига оид фаолияти // Буюк муҳаддис Абу Исо Термизий ва Термизийларнинг бой илмий-маънавий меросини ўрганиш. Термиз, халқаро илмий анжуман мақолалар тўплами, 2017. –Б.52-57.

Мовароуннаҳр тариқатларида ақидавий қарашлар / Мақола. Тошкент ислом университети илмий-таҳлилий ахборот бюллетени. № 3. 2017.


Print   Email