Хотин-қизлар бўлими

Бўлимнинг асосий мақсади – хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб- қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётида хотин-қизларни тўлақонли иштирокини, аёллар ва ёшларнинг маънавий ва интеллектуал ўсишини таъминлаш. Бўлим НИЗОМИ.

Бўлимнинг вазифалари:

- хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хотин-қизларнинг касбий, жисмоний, маънавий ва интеллектуал жиҳатдан ўстириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, давлат қурилишида фаол қатнашишлари соҳасидаги умуммиллий сиёсатни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уни ҳаётга татбиқ қилиш;

- хотин-қизларнинг соғлиғини сақлаш, соғлом оилани шакллантириш, аёллар ва оила спортини ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

- академияда миллий-диний анъаналарни тушунтириш ва уларга риоя қилиш, хотин-қизларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш, бузғунчи кучларнинг хотин-қизлар онгига таъсир ўтказиш, уларни экстремистик ва террористик фаолиятга жалб этиш йўлидаги уринишларига қарши қаратилган ишларни самарали ташкил қилиш;

- хотин-қизларнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва улар билан самарали ҳамкорликни таъминлаш, бу ташкилотларнинг саъй-ҳаракатларини жамиятни модернизациялаш ва демократик янгилаш жараёнларида, Ўзбекистонда жамият ва давлат қурилишида хотин-қизларнинг ролини кучайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш борасидаги ишларга йўналтириш.

Бўлимнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Бўлим ҳуқуқлари:

- академия хотин-қизларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш;

- ижтимоий ҳаётнинг турли масалаларига доир ташаббуслар билан чиқиш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига таклифлар киритиш;

- давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг қарорларини ишлаб чиқишда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда иштирок этиш;

- ўз фаолияти тўғрисида ахборот тарқатиш;

- уставда белгиланган вазифаларни бажариш учун тузилмаларини ташкил этиш;

- ўз фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан конференциялар ўтказиш;

- тадбиркорлик йиғилишлари, қонун ҳужжатларига мувофиқ тўгараклар очиш ва клублар ташкил этиш.

- бўлим қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Бўлим мажбуриятлари:

- бўлимнинг иш режаларини тузиш ва уларнинг ижросини таъминлаш;

- бўлим мақсадидан келиб чиқиб таълим муассасасида мутасадди бўлган бўғинлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

- қонун ҳужжатларига риоя этиш;

- бўлим қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Бўлим иш фаолиятининг асосий йўналишлари

- Аёлларнинг жамиятда ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва меҳнат фаоллигини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда таъминлаш ишларини олиб бориш;

- Хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни амалга оширади, миллий ва маданий қадриятларимиз, анъаналаримиз асосида қизларни ҳар томонлама етук инсон қилиб тарбиялашда тадбирлар, учрашувлар, семинар, конференциялар ўтказиш; 

- Хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, маънавий интеллектуал ва касбий салоҳиятини, ҳуқуқий саводхонлигини, ҳуқуқий маданиятини ошириб бориш;

- “Қизлар клуби” фаолиятини йўлга қўйиш, иқтидорли қизларни “Зулфия” номидаги Давлат мукофотига тавсия этиш;

- Меҳнат муносабатларини такомиллаштириш, аёллар бандлигини таъминлаш, хотин-қизлар ижтимоий мавқеини юксалтириш, тадбиркорликни, касаначилик меҳнатини ривожлантириш, уларнинг ўқиш ва меҳнат фаолиятини рағбатлантириш;

- Оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, салбий иллатлардан йироқ бўлиш, хотин-қизларнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёлларнинг маданият ва спортга бўлган қизиқиши ҳамда эҳтиёжини, муносиб равишда маданий хордиқ олишини таъминлаш;

- Аёллар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний экстремизм, миссионерлик ғояларининг тарқалишини олдини олиш, миллий-диний урф одатларни тўғри тарғиб этиш;

- Халқимизнинг руҳиятига, турмуш тарзига ёт бўлган аёллар ўртасида ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, фоҳишабозлик, ўз жонига қасд қилиш каби ҳолатларнинг олдини олиш;

- Кам таъминланган, ижтимоий муҳофазага муҳтож, имконияти чекланган, якка-ёлғиз аёлларга кўмаклашиш.

 

Хотин-қизлар бўлими бошлиғи

Матибаева Разия Балтабаевна

Тарих фанлари номзоди, доцент

 

Тел: +99890 952-59-99

 

Почта: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. 


Print   Email