Маркетинг

Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Маркетинг, буюртмалар портфелини шакллантириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва мониторинг” бўлими

Бўлим Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Таълим тўғрисида”ги қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт тармоқларини малакали кадрлар билан таъминлаш борасидаги қарор ва фармонлари, амалдаги Меҳнат Кодекси, қонунчилик ҳамда таълим соҳасидаги тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланиб иш кўради.

Бўлимнинг мақсади

Реклама-ахборотни таъминлаш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва жойлаштиришни амалга ошириш ҳамда таълим хизматлари кўрсатишга ўз вақтида тайёргарлик кўришни янги босқичга олиб чиқишда ташкилотлар билан корпоратив ҳамкорлик шартномалари тузишни ташкил қилиш ҳамда назоратга олишдан иборат.

Бўлимнинг вазифалари

Республика иқтисодиёти ва ижтимоий соҳа тармоқларида академия бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрларга бўлган хизматлар бозори конъюктурасининг ўзгаришини таҳлил қилиш ҳамда янгича ривожланиш йўналишларини белгилаш. Бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича битирувчиларга ишга тақсимлаш. Давлат грантлари ва тўлов-контракт бўйича жорий ва кстикболли «буюртмалар портфели»ни шакллантириш. Академиянинг битирувчиларини ишга тақсимлаш бўйича комиссия ташкил этиш, битирувчиларни ишга тақсимлаш режаларини ишлаб чиқиш ва якуний тақсимотни ўтказиб, унинг натижалари бўйича битирувчиларни тўлиқ ишга тақсимлашни қамраб олиш. Академия бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича ҳар бир битирувчининг рейтинги ва малакавий сифатлари тўғрисида тавсифнома, битирувчиларнинг қайси муассаса, ташкилот ёки корхонада ишлашини хоҳлашига оид анкета сўровлари натижалари ва иш берувчилар (истеъмолчилар)дан корхона ёки ташкилотдаги мавжуд меҳнат ҳамда маиший-маданий шарт-шароитлар, иш ҳақи миқдорлари ҳақидаги маълумотлар базасини тайёрлаш. Корпоратив ҳамкорлик шартномаси асосида иш берувчи корхона ва ташкилотлар билан кадрлар тайёрлаш, уларни ишга жойлаштириш, ҳамкорликка оид алоқаларни ўрнатиш. Академияни ўтган йиллар давомида ишга жойлашган ёш мутахассислар билан қайта ва доимий алоқалар ўрнатиш (Академия сайтида алоҳида саҳифа очиш орқали), зарурий ҳолларда уларга амалий-услубий ёрдамлар кўрсатиш, маслаҳатлар бериш ҳамда меҳнат фаолияти натижаларини умумлаштириш. Халқаро кўргазмалар, ярмаркаларда талаба ва битирувчиларнинг иштирок этишини таъминлаш, Академия ҳокимятлар, меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармалари (бўлинмалари), савдо-саноат палатаси, агентликлар, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган хорижий ташкилотлар, корхона ва фирмаларнинг ишончли вакиллари ҳамда корпоратив ҳамкор ташкилотлар иштирокида “Карьера кунлари” ва меҳнат ярмаркаларини ташкил этиш.


Print   Email