Малака ошириш маркази

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 апрелдаги ПФ-5416-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, диний соҳа ходимлари, олий, ўрта махсус, умумий ўрта таълим муассасаларининг педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, аждодларимизнинг ислом ва жаҳон цивилизациясига қўшган бой диний-илмий меросини кенг тарғиб қилиш, диний-маърифий ҳаётдаги янгиликларни жамоатчиликка етказиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Наманган ва Сурхондарё вилоятлари минтақавий филиалларига эга бўлган муассаса шаклидаги Малака ошириш маркази ташкил этилган.

Марказнинг асосий вазифалари

- диний соҳа ходимларини ислом тарихи ва манбашунослик, қуръоншунослик ва ҳадисшунослик ҳамда фиқҳ ва калом илми каби йўналишлар бўйича қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

- «Жаҳолатга қарши маърифат» ғояси остида диннинг асл таълимоти, эзгулик ғоялари, ўзаро ҳурмат, тинчликсеварлик ва бағрикенглик тамойилларини тарғиб этиш ҳамда улар асосида ёшларни тарбиялаш, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларида тарғибот ишларига масъул кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

- давлат ва жамият барқарорлиги, умумжаҳон хавфсизлигига таҳдид солаётган ёт ғоялар, дин ниқоби остига яширинган унсурларнинг асл мақсадларини фош этувчи, уларга қарши маърифат билан курашиш ғоясининг асл моҳиятини кўрсатиш, чуқур илмий асосларга таянган тарғибот ишларини олиб борувчи илмий-амалий анжуманлар ташкил этиш;

- республикада диний муҳитни янада соғломлаштириш, ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий-ахлоқий жиҳатдан баркамол этиб, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини тубдан яхшилаш бўйича доимий иш олиб бориш;

- илмий асосланган, ислом динининг асл таълимотини ўзида мужассам этган билимларни қамраб олган ўқув режа, ўқув дастур, ўқув қўлланмалари ҳамда тақдимот материалларини ишлаб чиқиш;

- кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув курсларида таълим бериш учун малакали профессор-ўқитувчилар, соҳанинг таниқли мутахассисларини жалб этиш;

 


Малака ошириш маркази директори

Рахимджанов Дурбек Абиджанович

Меҳнат фаолияти

- Тошкент ислом университети
"Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш ЮНЕСКО" кафедраси мудири (2013-2018 йй)

- Ўзбекистон халқаро ислом академияси
"Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш ЮНЕСКО кафедраси" мудири (2018-2019 йй)

- Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази директори (2019 й.-ҳ.в.)

 


 Малака ошириш маркази директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари

Ахмедов Хусниддин Аликулович

Меҳнат фаолияти 

- Навоий давлат кончилик институти
Маънавий-ахлоқий тарбия ишлари бўйича проректори (2014-2017 йй.)

- Ўзбекистон Миллий университети докторанти (2017-2019 йй.)

- Ўзбекистон халқаро ислом академияси Малака ошириш маркази директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари (2019- ҳ.в.)

 


Малака ошириш маркази кабинет мудири

Исомиддинов Билол Абдуҳалим ўғли

Меҳнат фаолияти 

- Тошкент ислом университети Тарих кафедраси лаборанти (2016-2017 йй.)

- Тошкент ислом университети “Ўқув маркази” тайёрлов курслари назоратчиси (2016-2017 йй.)

- Ўзбекистон халқаро ислом академияси магистранти (2017-2019 йй.)

- Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази кабинет мудири (2019 ҳ.в.)

  

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 январдаги 25-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказининг ТУЗИЛМАСИ

 

Ходимларнинг чекланган умумий сони (техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ходимлар ва профессор-ўқитувчилар таркибидан ташқари) — 14 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари — 11 нафар.

* Марказ хўжалик бўлимининг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари ҳамда кафедраларининг ўқув-ёрдамчи ходимлари сони қонун ҳужжатларида олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ белгиланади.


Print   Email