Нашриёт-матбаа бирлашмаси

«Ўзбекистон халқаро ислом академияси» нашриёт-матбаа бирлашмаси ўқув-услубий қўлланмалар, диншунослик, исломшуносликка оид илмий-оммабоп адабиётларни нашр этади.

Нашриёт-матбаа бирлашмасида Шайх Абдулазиз Мансур томонидан тайёрланган  «Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири», йирик фундаментал нашрлардан «Ислом зиёси – ўзбегим сиймосида» китоби, А.Жўзжонийнинг «Ислом ҳуқуқшунослиги. Ҳанафий мазҳаби ва Ўрта Осиё фақиҳлари», профессор А.Ҳасановнинг «Қадимги Арабистон ва илк ислом: жоҳилият асри» асарлари, Абдуссалом ал-Муборакфурийнинг «Имом Бухорий» асари профессор У.Уватов таржимасида чоп этилган.


Print   Email