“Замонавий ахборот коммуникация технологиялари” кафедраси

Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг «Ислом иқтисоди ва халқаро муносабатлар» факультети таркибида бўлган «Замонавий ахборот коммуникация технологиялари» кафедраси 2018 йил 3 августда ташкил этилган бўлиб, саксон нафар талаба бу масканда таҳсил олади. Информатика ва ахборот технология­лари бўйича мутахассис бўлиб етишиши кутилаётган бўлажак кадрлар, корхона ва ташкилотларда компьютер хизматлари кўрсатишда, компьютер дастурларини маҳаллийлаштириш ва ишлаб чиқишда, илмий тадқиқот муассасаларида ҳамда бошқа давлат ва нодавлат корхоналарида хизмат қиладилар.

Ҳозирги кунда кафедрада асосий штатдафан докторлари, профессорлар, фан номзодлари, доцентлар, т.ф.ф.д. (Phd),  катта ўқитувчиларлар фаолият юритмоқда. Шу билан бирга ташқи ўриндошлик асосида фан номзоди, доцент, т.ф.ф.д. Phd ва ўқитувчилар фаолият юритмоқда.

 

КАФЕДРА ТОМОНИДАН ТАЙЁРЛАНАЁТГАН МУТАХАССИСЛИК:

5330200 – “Информатика ва ахборот технологиялари”(ахборот технологиялари ва коммуникация ) мутахассислиги бўйича бакалавр тайёрланмоқда

 

КАФЕДРАНИНГ ЎҚУВ ИШЛАРИ БЎЙИЧА ФАОЛИЯТИ:         

Кафедра томонидан дарсларни тўлиқ замонавий педагогик ва ахборот технологиялардан фойдаланилган ҳолда олиб борилмоқда.  Бунинг учун мавжуд моддий - техника базаси –76 та компьютер, 5 та проектор, зарурий дастурий таъминот ва ўрнатилган интернет тармоқларидан самарали фойдаланилмоқда.Айни вақтда кафедрада:

  • 5330200 - «Информатика ва ахборот технологиялари» таълим йўналиши бўйича бакалавр босқичи талабаларига:
  • -3 номдаги математик ватабиий-илмийфанлардан;
  • -17 номдаги умумкасбий фанлардан;
  • -6 номдаги ихтисослик фанларидан маърузалар, лаборатория ва амалий машғулотлар бўйича дарслар олиб борилмоқда ва мустақил ишларнинг бажарилишига раҳбарлик ҳамда назорат қилиш фаолияти амалга ошириб келинмоқда.
  • Шунингдек, ЎзХИАда таҳсил олаётган 8 та ноинформатик таълим йўналишларига ТИЛ ТАЪЛИМИДА АКТ” ва “АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ МАТЕМАТИК МОДЕЛЛАШТИРИШ” фанларидан маърузалар, амалий ва лаборатория машғулотлари бўйича дарслар олиб борилмоқда.
  • Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан мунтазам равишда Республикамизда ўтказилаётган илмий амалий анжуманларда фаол иштирок этишмоқда. Ҳамкор ташкилотлар билан давра суҳбатлари ва тренинглар ўтказилмоқда.
  • 2016-2019 йиллар давомида кафедра аъзолари томонидан 2 та монография, 9 та ОАК тасарруфидаги илмий журналларда, 3 та ўқув услубий қўлланма, 9 та ўқув қўлланма, 60дан зиёд Республика миқёсида мақолалар, Scopus, Web of Science каби халқаро илмий-техник маълумотлар базаларида индексацияланган журналларда 2 та, Хорижий журналларда 20 та мақолалар чоп этилди. Кафедра профессор-ўқитувчилари  ва иқтидорли талабалар томонидан  10 дан ортиқ  дастурий махсулотлар ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон ахборот агентлиги томонидан ЭҲМ дастурлари учун Гувоҳномалар қўлга киритилди.

 

 

Ахборот-коммуникация технологияларига оид дастурлар

1

М.Ходжаева

“Тасаввуфномa дастурий мажмуаси

05.04.2019.

№ DGU 06444

2

Т.С.Жумаев, А.Ш.Қаюмов, Н.Ҳ.Абжабборов, Алиев Ф.У.

«Join» дастурий мажмуаси

05.04.2019.

№ DGU 06443

3

Т.С.Жумаев, А.Ш.Қаюмов, Н.Ҳ.Абжабборов

“Varaq” дастурий мажмуаси

05.04.2019.

№ DGU 06441

4

М.С.Ходжаева, Т.С.Жумаев, А.Ш.Қаюмов, Н.Ҳ.Абжабборов

“Seans” иловаси

05.04.2019.

№ DGU 06442

5

А.Дадамуҳамедов

«Ўзбекистон халқаро ислом академияси виртуал қабулхонаси»  дастурий мажмуаси

18.01.2019

№ DGU 06101

6

А.Дадамуҳамедов Н.Патуллаев

«Бухоро обидалари»  геолакацион дастурий мажмуаси

18.01.2019

№ DGU 06103

7

А.Дадамуҳамедов

«Ҳаж ва Умра зиёратига борган зиёратчиларнинг маълумотлар базасини шакиллантириш»  дастурий мажмуаси

18.01.2019

№ DGU 06102

8

Р.Б.Джураева

“Ҳадис илмий мактаби” дастурий мажмуаси

18.01.2019

№ DGU 06104

9

М.Ходжаева

“Тил таълимида АКТ” мультимедия материалларидан фойдаланиш бўйича ўқув-услубий қўлланма дастурий мажмуаси

20.09.2019

DGU 07056

10

Р.Б.Джураева

“Наманган зиёратгоҳлар маскани” дастурий мажмуаси

20.09.2019

DGU 07053

11

Д.С.Тўхтаназаров, Н.А.Эгамбердиев, Ж.Ш.Зокиров

"Классификация" алгоритмлари асосида кредит лаёқатини аниқлаш дастури

08.05.2019

DGU 06414

12

Д.С.Тўхтаназаров, А.С.Зайнитдинов, Ф.А.Қўйлиева

"Газ конларининг дастлабки маълумотларини қайта ишлаш асосида газ захирасини ҳисоблаш дастурий таъминоти"

27.05.2019

DGU 06692

13

А.Н.Мухаммадиев

"Хидоя" китобининг дастурий мажмуаси

30.10.2019

DGU 07326

14

А.Дадамуҳамедов

"Web иловаларни яратиш" дастурий мажмуаси

30.10.2019

DGU 07327

 

КАФЕДРАДА ТАЛАБАЛАРНИНГ МУТАХАССИСЛИК БЎЙИЧА БИЛИМИНИ ЯНАДА ОШИРИШ МАҚСАДИДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ТЎГАРАКЛАР:

  • Web дастурлаш
  • Амалий ва тизимли дастурлашда объектли ёндошув
  • Ноинформатик йўналиш талабалари учун “Оffice иловалари”.

Кафедрада профессор-ўқитувчилар мутахассисликлари бўйича мунтазам равишда ўз малакаларини ошириб келмоқдалар. Бугунги кунда асосий штатдаги барча профеесор-ўқитувчилар малака ошириш сертификатига эга.

Талабаларга билим бериш жараёнида замонавий педагогик ва компьютер технологиялари, замонавий методикалардан самарали фойдаланилмоқда. 

Талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун турли музей ва бошқа тадбирларда фаол иштирок этмоқда.

 

Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари кафедраси  илмий инновацион фаолиятни ташкил этиш инфратузилмасини янада такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра инновацион гуруҳлар ташкил этилган. Инновацион гуруҳлар ва уларнинг раҳбарлари томомнидан қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда:

Дин ишлари бўйича қўмита топшириғига кўра Ўзбекистон Зиёрат туризми геолакцион тизими вилоятлар кесимида андроид платформасида яратилди;

“Муқаддамат-ул-адаб” номли такомиллаштирилган дастурий комплекс ишлаб чиқилиб, (З.Исломовнинг Муқаддамат-ул-адаб номли ўқув қўлланмаси асосида) мазкур дастурий комплекс учун гувоҳнома олинган;

Ўзбекистон Зиёрат туризми геолакцион тизимини андроид платформасида яратиш”  дастурий ишланмаси яратилди. Бу дастурий комплекс Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Маркази  томонидан  “Ўзбекистонда ёш олимларнинг инновацион  лойиҳалари  гранти” танловида  Патуллаев Некрўз Мирзаматзода томонидан тақдим этилди. Таджибаева Нозима , Исроилов Ж,  Эргашхўжаев А.

 

“ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ” КАФЕДРАСИ ИННОВАЦИОН ҲАМКОРЛИК БЎЙИЧА ҚУЙИДАГИ ТАШКИЛОТЛАР БИЛАН АЛОҚАЛАР ЎРНАТГАН:

* «Ўзбектелеком» АК Телекоммуникация  транспорт тармоғи»,

* «Fido Biznes» МЧЖ,

Ўзбекистон республикаси фанлар академияси

* А.Беруний номидаги Шарқшунослик  институти,

* Академияда «ИсломцивилизациясиниўрганишISESCO» кафедраси,

* Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Ахборот-коммуникацион технологиялар илмий-инновацион маркази,

* “Devops” МЧЖ,

* “Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси”,

*“CHARAGBON NUR KELAJAK” МЧЖ,

* “Simplex Service Group” МЧЖ,

* “Data Site Technology” МЧЖ,

*“INTER VIEW” МЧЖ.

 

КАФЕДРАНИНГ ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРИ

 Кафедрага мунтазам равишда Япониянинг JICA Халқаро ҳамкорлик агентлигидан Кинечи Тезука, Аоки Томотака кўнгилли волонтёрлар жалб қилинган.2019-2020 ўқув йилида Аоки Томотака “Java тилида дастурлаш ” фанидан ўқув тренинг ва маҳорат дарсларини ёш ўқитувчиларва талабаларга (инглиз тилида) олиб бормоқда.

 

Битирувчиларимиз ҳақида

Бугунги кунда Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг 5330200 - “Информатика ва ахборот технологиялари” йўналишини битирган талабаларқуйидаги корхона ва ташкилотларда ўз фаолиятларини олиб бормоқда:

  • UZINFOKOM;
  • «Ўзбектелеком» АК Телекоммуникация транспорт тармоғи»,
  • ЎЗСТАНДАРТ АГЕНТЛИГИ;
  • МЧЖ "FIDO-BIZNES";
  • “BUILDING BUSINESS Group” МЧЖ;
  • ЎзХИА АТТМ;
  • Тошкент шаҳри Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги;
  • Миллий хавфсизлик;
  • Ўзбекистон халқаро ислом академияси;
  • Тошкент ислом институти ва ҳ.к.

 

 

КАФЕДРАДА ТАЛАБАЛАРНИНГ МУТАХАССИСЛИК БЎЙИЧА БИЛИМИНИ ЯНАДА ОШИРИШ МАҚСАДИДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ТЎГАРАКЛАР:

  • HTML ва JAVASCRIPT устаси
  • Web дастурлаш
  • Амалий ва тизимли дастурлаш

Кафедрада профессор-ўқитувчилар мутахассисликлари бўйича мунтазам равишда ўз малакаларини ошириб келмоқдалар. Бугунги кунда асосий штатдаги барча профеесор-ўқитувчилар малака ошириш сертификатига эга.

Ҳозирда кафедра профессор-ўқитувчиларидан тўрт нафари “Информатика ва ахборот технологиялари” бакалавриат таълим йўналиши гуруҳларига мураббийлик қилиб келмоқда.

Талабаларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш бўйича “Информатика ва ахборот технологиялари” 2-3-4-курс мураббийлари ва талабалари ҳамкорликда “WELCOME TO DEVFEST” мавзусида инглиз тилида тренинг ўтказилди.

WELCOME TO DEVFEST

1-Speaker: Dean of the faculty of islamic economy and international relations

2-Speaker: Ismailov Doston IT news go programming language ҳақида маълумот.

3-Speaker: About DevFest in INHA Patullayev Nekruz

4-Speakers: Abduhakimov javohir & Qayumov Ashraf BRAIN GAMES

5-Speaker: Sayidov Bekzod Classcom.uz сайти ҳақида

6-Speaker: Soataliyev Jahongir JPHSTER Frameworki ҳақида

Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари кафедраси  илмий инновацион фаолиятни ташкил этиш инфратузилмасини янада такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра инновацион гуруҳлар ташкил этилган. Инновацион гуруҳлар ва уларнинг раҳбарлари томомнидан қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда:

Дин ишлари бўйича қўмита топшириғига кўра Ўзбекистон Зиёрат туризми геолакцион тизими вилоятлар кесимида андроид платформасида яратилди;

“Муқаддамат-ул-адаб” номли такомиллаштирилган дастурий комплекс ишлаб чиқилиб, (З.Исломовнинг Муқаддамат-ул-адаб номли ўқув қўлланмаси асосида) мазкур дастурий комплекс учун гувоҳнома олинган;

 “Ўқув марказлари ишини бошқариш автоматлаштирилган тизими” дастурий комплекс ишлаб чиқилмоқда.

Ўзбекистон Зиёрат туризми геолакцион тизимини андроид платформасида яратиш”  дастурий ишланмаси яратилди. Бу дастурий комплекс Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Маркази  томонидан  “Ўзбекистонда ёш олимларнинг инновацион  лойиҳалари  гранти” танловида  (30 октябрь 2018 й.) 4-курс талабаси Патуллаев Некрўз Мирзаматзода томонидан тақдим этилди ва иштирокчилар томонидан қизғин кутиб олинди.

“ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ” КАФЕДРАСИ ИННОВАЦИОН ҲАМКОРЛИК БЎЙИЧА ҚУЙИДАГИ ТАШКИЛОТЛАР БИЛАН АЛОҚАЛАР ЎРНАТГАН:

* «Ўзбектелеком» АК Телекоммуникация  транспорт тармоғи»,

* «Fido Biznes» МЧЖ,

* А.Беруний номидаги Шарқшунослик  институти,

* Академияда «Ислом цивилизациясини ўрганиш ISESCO» кафедраси,

* ЎзХИА қошидаги академик лицейи

* Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Ахборот-коммуникацион технологиялар илмий-инновацион маркази.

 

 

 Кафедра мудири
Ходжаева Мавлюда  Сабировна
Техника фанлар номзоди
Тошкент давлат политехника институти
муҳандис, механик
Тел: +998 71 2440042   
Почта: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 

 

 

 Нигматов Хикматулла

Техника фанлар доктори

Профессор

Тошкент электротехника алоқа институти

радиотехника ва электроника

Тел: +998 71 2440042   
Почта: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 

 

Кабулов Рустам Василович
Физика-математика фанлар номзоди
Доцент
Тошкент давлат университети
математик
Тел: +998 71 2440042   
Почта: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 

 

Жумаев Турдали Саминжонович
PhD
Катта ўқитувчи
Наманган давлат университети

амалий математика ва ахборотлар технологияси

Тел: +998 71 2440042   
Почта: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 

 

Маҳкамов Анвар Абдужабборович
PhD
Катта ўқитувчи
Наманган давлат университети

амалий математика ва ахборотлар технологияси

Тел: +998 71 2440042   
Почта: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 

 

  Тўхтаназаров Дилмурод Солижонович
PhD
Катта ўқитувчи
Наманган муҳандислик-педагогика институти

касб таълими информатика ва ахборот технологияси

Тел: +998 71 2440042   
Почта: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 

 

Джураева Раъно Бахромбековна
Катта ўқитувчи
Тошкент давлат техника университети

систематехника инжинери

Тел: +998 71 2440042   
Почта: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 

 

 

Мухаммадиев Алишер Нуъмонхон ўғли
Ўқитувчи
Тошкент ислом университети

ахборот ва мультимедия технологиялари

Тел: +998 71 2440042   
Почта: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 

 

 

Сайдахмедова Барно Ботировна
Ўқитувчи

Тошкент ахборот технологиялар университети

компьютер тизимлари ва уларнинг дастурий таъминоти

Тел: +998 71 2440042   
Почта: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 


Print   Email