“Халқаро муносабатлар” кафедраси

Кафедра ислом иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар факультети таркибида 2018 йилнинг август ойида ташкил этилган.

Мутахассис чиқарувчи кафедра сифатида унинг мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • халқаро муносабатларнинг асослари, уларнинг объект ва субъектлари, улар билан боғлиқ илмий тушунчаларни чуқур ўзлаштирган;
  • халқаро муносабатлар илмий йўналишининг асосий категориялари ҳамда замонавий жаҳон сиёсатининг долзарб муаммолари ҳақидаги мантиқий асосланган билимларни пухта эгаллаган;
  • халқаро муносабатларнинг ижтимоий ҳамкорлик соҳасидаги муҳим ўрни ва хусусиятларини тушунадиган;
  • халқаро муносабатларга оид асосий назарий ёндашувларни ўзлаштирган ҳамда замонавий халқаро муносабатларнинг муаммоли блокларини яхши биладиган;
  • халқаро жараёнларни илмий таҳлил қилиш усуллари бўйича махсус билимларга эга, улар билан боғлиқ муаммолар ечимини излаш ҳамда қарорлар қабул қилиш йўллари ва механизмларини эгаллаган;
  • халқаро муносабатларга оид ёзма таҳлилий маълумотномалар ва бошқа расмий ҳужжатларни тайёрлаш малакасига эга;
  • она ва рус тилларидан ташқари, камида биттадан Шарқ ва Ғарб тилларини эркин биладиган  мутахассисларни тайёрлаш.

КАФЕДРА МУДИРИ

Кафедрага сиёсий фанлар доктори, проф. Зоҳидулло Иномходжаевич Мунавваров раҳбарлик қилмоқда. У Ўзбекистон ва чет элларда, жумладан, Англия, Германия, АҚШ, Ливан, Саудия Арабистони, Миср, Эрон, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларда нашр этилган халқаро муносабатлар, ислом тарихи ва маданияти, Марказий Осиё ва араб дунёси муаммоларига оид 200 ортиқ китоб, рисола ва мақолалар муаллифидир. Уларнинг орасида “Central Asia and the Caucasus after the Soviet Union.” Florida University Press. USA. 1993 (co-author), “From the Gulf to Central Asia.” Exeter University Press. UK. 1994 (co-author), “Арабистон ярим ороли мамлакатлари” (Тошкент, Фан, 1994), “Ал-Араб ва-л-ислам фи Узбакистан: таърих Асийа ал-Вуста мин ал-усар ал-ҳокима ҳатта ал-йоум” (Байрут, 1996, араб тилида), “Узбекистан и арабский мир: перспективы сотрудничества” (Ташкент, Фан, 1997), “Султанат Оман: история, цивилизация, экономика, внешняя политика” (Ташкент, Фан, 2015) каби монографиялар, “Манбашунослик” дарслиги (ҳаммуаллифликда) ва қатор ўқув қўлланмалар бор. З.И.Мунавваров араб, форс, рус ва инглиз тилларини билади. Унинг раҳбарлигида ўнга яқин фан номзодлари ва докторлари тайёрланган. Бугунги кунда ҳам бир қатор тадқиқотчиларга илмий раҳбарлик қилмоқда.

Эл.манзил: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

КАФЕДРА АЪЗОЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ВАЗИФАСИ

Кафедра аъзоларининг асосий вазифаси талабаларга ўқув режаларида белгиланган фанлар бўйича юксак савияда дарс беришдан иборатдир. Шунингдек, улар илмий тадқиқотлар билан шуғулланадилар, тарбиявий ва маънавий маърифий ишларда фаол иштирок этадилар.

Халқаро муносабатлар йўналишига оид масалалар бўйича талабаларга юқори малакали назариётчи профессор-ўқитувчилар, жумладан, фан докторлари ва номзодлари, шунингдек, тажрибали амалиётчилар дарс берадилар. Улар Ўзбекистон ва хориждаги илмий марказлар ҳамда ўқув муассасаларида ўз малакасини мунтазам ошириб борадилар. Ўқув жараёнида таълимнинг анъанавий услублари билан бир қаторда, ривожланган информацион технологияларга асосланган инновацион ёндашувлар, жумладан, интернет тизими орқали масофавий ўқитишнинг индивидуал ва жамоавий шаклларидан фойдаланадилар.

Кафедрада қуйидаги профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатадилар:

ФИШ: Тошқулов Жўрабой

Илмий даражаси: юридик фанлар доктори

Илмий унвони: профессор

Илмий тадқиқот йўналишлари: инсон ҳуқуқлари, ислом ҳуқуқшунослиги

Чет тилларни билиши: рус ва форс тиллари

Асосий илмий ишлари: Политико-правовые и идеологические истоки национальной  независимости. Правовое государство: независимость, нация, экономика, идеология, политика. В 4-х томах, т.4. Т.: Адолат, 1994, Террористик ҳаракатларда айрим ёшлар иштироки: сабаб ва оқибатлари (ҳаммуаллифликда). Тошкент. 2009 ва бшқ.

 


ФИШ: Муҳаммадсидиқов Муҳаммадолим Муҳаммадрозиқ ўғли

Илмий даражаси: сиёсий фанлар доктори

Илмий унвони: доцент

Илмий тадқиқот йўналишлари: сиёсатшунослик, исломшунослик, иқтисодий муаммолар

Чет тилларни билиши: рус, араб, инглиз тиллари

Асосий илмий ишлари: “Африка араб давлатлари замонавий халқаро муносабатларда”, Тошкент, 2014; “Замонавий халқаро муносабатларнинг минтақавий жиҳатлари”, Тошкент, 2014; “Халқаро минтақашунослик”, Тошкент, 2017

Тел.: (99) 886 91 58

Эл. манзил: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 


ФИШ: Равшанов Фазлиддин Равшанович

Илмий даражаси: сиёсий фанлар доктори

Илмий унвони: доцент

Илмий тадқиқот йўналишлари: сиёсий тизимлар, кадрлар сиёсати ва халқаро муносабатлар

Чет тилларни билиши: рус ва турк тиллари

Асосий илмий ишлари: Саксондан ортиқ монография, ўқув қўлланма, илмий мақолалар, жумладан, “Хорижий мамлакатлар давлат хизмати тизимларида раҳбар кадрлар танлаш тажрибалари” (-Т.: Akademiya, 2008), Кратология - ҳокимиятшунослик илми (-Т.:ЎзМУ нашриёти, 2013); Ўзбекистонда парламентаризм тараққиёти (–Т.: Маънавият, 2011); Қутадғу билиг (таржима, -Т.: Академнашр, 2015), Миллий ғоя: Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегияси. Ўқув қўлланма (-Т.:Адабиёт учқунлари, 2017.) ва бошқа асарлар муаллифи.

Эл. манзил: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.


ФИШ: Пўлатходжаев Зиёдилла Саъдуллаевич

Унвони: истеъфодаги Фавқулодда ва Мухтор Элчи (Қирғизистон ва Россия Федерациясида – элчи, Германияда маслаҳатчи лавозимларида ишлаган)

Илмий тадқиқот йўналишлари: халқаро транспорт ва логистика йўлаклари, Марказий Осиё ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Европа Иттифоқи тизимларида Ўзбекистон сиёсати, халқаро иқтисодий ташкилотлар, мусулмон иқтисодий ташкилотлари

Чет тилларни билиши: рус, инглиз ва немис тиллари

Асосий илмий ишлари:   ихтирога муаллифлик гувоҳномаси, ўндан ортиқ илмий нашрлар, жумладан, “Ўзбекистон ва Россия дипломатик муносабатлари ўрнатилишига 20 йил” (Москва, РФ Дипломатик академияси бюллетени, 2012) ; “Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатлар келажаги” (Бишкек, илмий кенгаш ҳисоботи, 2008) ва бшқ.    

Эл. манзил: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 


 

ФИШ: Муминов Абдулҳай Рашидович

Илмий даражаси: юридик фанлар номзоди

Илмий унвони: доцент

Илмий тадқиқот йўналишлари: халқаро ҳуқуқий тадқиқотлар, халқаро ташкилотлар ҳуқуқи, ислом ҳуқуқи

Чет тилларни билиши: рус ва инглиз тиллари

Асосий илмий ишлари: Инсон ҳуқуқлари. Тошкент, 2010-биринчи нашр, 2013- иккинчи нашр (дарслик, ҳаммуаллифликда), А.Муминов. Халқаро ташкилотлар ҳуқуқи. Тошкент, 2014 (ўқув қўлланма), Using transboundary water resources in Central Asia on the environment: legal aspects// “Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари” илмий-амалий журнал. –2016. –№4. ва бошқалар.

Эл. манзил: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.


 

ФИШ: Фарфиев Баҳромжон Атхамджанович

Илмий даражаси: социология фанлари номзоди

Илмий унвони: доцент

Илмий тадқиқот йўналишлари: социология ва дин социологияси ва бошқалар.

Тиларни билиши: рус ва инглиз тиллари

Асосий илмий ишлари: Социология. Тошкент, 2012 (дарслик, ҳаммуаллифликда), Дин социологияси. Тошкент, 2018 (ўқув қўлланма) ва бошқалар.

Эл. манзил: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.


 

 

ФИШ: Якубов Қаҳрамон

Илмий даражаси: тарих фанлари номзоди

Илмий унвони: катта илмий ходим

Илмий тадқиқотлари йўналиш: Марказий Осиё тарихи, вақф ҳужжатлари

Тилларни билиши: рус, араб, форс ва инглиз тиллари

Асосий илмий ишлари: Ўзбекистонда интелектуал мерос тарихига оид манбалар. Монография (ҳаммуаллифликда) – Т.: Adabiyot uchqunlari, 2018. – 261 б.

Ўзбекистон ҳудудида табиий фанлар йўналишидаги илмий-тадқиқот ва экспедициялар. Монография. (ҳаммуаллифликда) – Т., 2018.

Waqf Administration in the Khivan Khanate: Theory and Practice (XIX – Early XX Centuries). International Journal of Development Research. 2018. Vol.8, Issue 2. – P. 19147-19149.

«Коллекция вакфных грамот» как источник для изучения истории вакфной собственности в Хивинском ханстве XVI–XX вв. Вестник архивиста. – Москва, 2018. – № 1. – С. 236-244. Ва бошқалар.

Эл. манзил: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.


ФИШ: Бийкузиев Асхат Абдунабиевич

Илмий даражаси: умумий тарих магистри

Илмий унвони: катта ўқитувчи

Илмий тадқиқотлар йўналиши: жаҳон тарихи, Марказий Осиё мамлакатлари тарихи

Тилларни билиши:рус ва инглиз тиллари

Асосий илмий ишлари: Европа ва Америка давлатларининг янги тарихи. Тошкент, 2010 (ўқув қўлланма), А.Бийкузиев. Қадимги Шарқ тарихи. Тошкент, 2016 (ўқув қўлланма) ва бошқалар.

Тел.: (90) 167 18 24;

Эл. манзил: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.


 

ФИШ: Азимов Ҳабибуллохон Якубович

Илмий даражаси: халқаро муносабатлар магистри

Илмий тадқиқот йўналишлари: халқаро муносабатлар, этносиёсий ва этноконфессионал жараёнлар

Тилларни билиши: турк, инглиз ва рус тиллари

Асосий илмий ишлари: Ўндан ортиқ илмий ишлар, жумладан, “Яқин Шарқ минтақасида курд муаммоси вужудга келишининг тарихий жиҳатлари ва замонавий ҳолати” // Республика илмий-амалий конференция материаллари тўплами (-Т.: Шарқшунослик институти нашриёти, 2014.); “Ироқда миллий этник сиёсатнинг шаклланиши ва курдларга муносабат”// Республика илмий-амалий конференция материаллари тўплами(-Т.: Шарқшунослик институти нашриёти, 2015.); “Ҳозирги даврда Туркиянинг Сурия борасидаги сиёсатида курдлар масаласи”// Республика илмий-амалий конференция материаллари тўплами (-Т.: Шарқшунослик нашриёти, 2018.) мақолалари муаллифи. 

Эл. манзил: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.


ФИШ: Раджабова Азиза Матлубовна

Илмий даражаси: халқаро муносабатлар магистри

Илмий тадқиқот йўналишлари: геосиёсат, халқаро муносабатлар, дипломатик музокаралар, глобал хавфсизлик

Тилларни билиши: рус, тожик, инглиз ва япон тиллари

Асосий илмий ишлари: Ўнга яқин мақолалар, жумладан, “Концепция дальнейшего углубления демократических реформ и создания гражданского общества в стране” (Сборник научно-методических статей к 20-летию независимости Республики Узбекистан "Формирование гармонично-развитого поколения в современных условиях», июль, 2011 г.) “Мировоззрение в Узбекистане и геополитика” (Ташкентский государственный педагогический университет, Сборник статей одаренных студентов и молодых ученых "Изланиш", март, 2012 г.), “Современное состояние и развитие системы международных отношений” (Университет мировой экономики и дипломатии, Коллекция печатных изданий сообщества молодых ученых, март, 2012 г.), “Миграция в странах Европейского Союза” (Университет мировой экономики и дипломатии, Коллекция печатных изданий сообщества молодых ученых, 2012 г.), “Региональная экономическая дипломатия Японии в рамках АТЭС” (Университет мировой экономики и дипломатии, веб-сайт, 2012 г.)  мақолаларининг муаллифидир.

Эл. манзил: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. 


Ф.И.Ш: Раҳматуллаева Гулнора Гиясовна                                

Илмий даражаси: ҳисобчи-иқтисодчи

Тилларни билиши: рус тили                    

Асосий вазифаси: кафедранинг кундалик фаолиятини мувофиқлаштириш; ўқув  хоналарини ўқув  дастурлари  ва  режаларига  мувофиқ тарзда  кўргазмали  ўқув  қуроллари  билан таъминлаш; кафедра  методик  хонасини  зарур  ўқув  ва методик адабиётлар билан таъминлаш; техник-ўқув воситаларини қўллашда профессор-ўқитувчиларга амалий ёрдам бериш; иш берувчининг қонуний буйруқ ва фармойишларини бажариш ва бшқ.

Эл. манзил: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР ЙЎНАЛИШИ ТАЛАБАЛАРИ

“Халқаро муносабатлар” таълим йўналишига талабалар қабули 2018/2019 ўқув йилидан бошланган бўлиб, бугунги кунда уларнинг сони 34 кишини ташкил этади. Талабалар ичида турли танловлар, жумладан, халқаро танловларнинг иштирокчилари ва совриндорлари бор. Улардан бири Сабина Худойқулованинг 1 мақоласи ва 2 ҳикояси АҚШ, Канада, Ҳиндистон ва бошқа давлатлар вакилларидан иборат ижодий кенгаш қарори билан халқаро антологияда (2018 й.) нашр этилган. Бугунги кунда мазкур талаба Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Ёш олимлар кенгаши томонидан берилган “Навоий вилояти Нурота туманидаги Сувлиқ ва Модовод қишлоқларидаги қадимги қоятош суратлари” лойиҳаси устида ишламоқда тайёрламоқда.

Кафедра телефон рақами: +99871 244 22 69 (қўшимча: 138)


Print   Email