“Ислом цивилизациясини ўрганиш ISESCO” кафедраси

“Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ISESCO” кафедрасини ташкил этишдан мақсад – мусулмон дунёсидаги таълим, илм-фан ва маданият тарихи ҳамда уларнинг ҳозирги ҳолатини ўрганиш ва улар ҳақида талабаларга чуқурлаштирилган махсус билимларни беришдан иборат.

Ушбу мақсадда кафедрада иккита асосий илмий йўналишда илмий тадқиқотлар олиб борилади:

 Биринчидан, аждодлар мероси, илмий асарлари, қўлёзмаларини тадқиқ этиш, улар асосида ўқув ва илмий адабиётлар яратиш, рисола, китоблар ёзиш.

Иккинчидан, мусулмон жамиятларидаги илм-фан, таълим ва маданият тарихи, унинг бугунги ҳолати, истиқболлари, у ердаги илмий ва ўқув муассасалари, ижтимоий, маърифий, маданий, иқтисодий ҳаёт, ушбу мамлакатлар билан ҳамкорлик истиқболлари кабиларни ўрганиш, улар бўйича талабаларга фан ва курслар ташкил этиш, таҳлилий маълумотлар тайёрлаш, илмий ва ўқув нашрлари тайёрлашдан иборат.

Кафедранинг ташкил этилиши. 2016 йил 18-19 октябр кунлари Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги 43-сессияси Тошкент шаҳрида “Таълим ва маърифат — тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл” – шиори остида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, Ўзбекистон ҳаётида тарихий воқеа, яъни Тошкент ислом университети таркибида Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти – ISESCOнинг Махсус кафедрасини ташкил этиш ҳақидаги ташаббусни тақдим қилди.Махсус кафедранинг расмий жараёнини ташкил этиш мақсадида делегация 2017 йилнинг 22-26 май кунлари Марокаш давлатида бўлди. 24 май куни делегацияси Работ шаҳрида жойлашган ISESCO Бош қароргоҳида ташкилот Бош директори Абдулазиз бин Усмон ат-Тувейжрий билан ҳамкорлик масалалари юзасидан тегишли музокаралар ўтказди ҳамда Ўзбекистонда исломшунослик соҳасида кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётгани, айниқса диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик масаласидаги Ўзбекистон раҳбариятининг ташаббуслари ҳақида атрофлича маълумот тақдим этди. Учрашув якуни бўйича ISESCO Бош директори Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти – ISESCOнинг “Ислом цивилизациясини ўрганиш ISESCO” Махсус кафедрасини ташкил этиш бўйича англашув Меморандуми имзоланди.

2017 йил 26 август куни Тошкент ислом университетида “Ислом цивилизациясини ўрганиш ISESCO” кафедрасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Шу муносабат билан университетда ташкил этилган кафедранинг очилиш маросимига ISESCO Бош директори Абдулазиз Усмон ат-Тувейжрий  иштирок этди.

Тошкент ислом университети негизида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ташкил этилгач, Академиянинг 2019 йил 25 июль ойидаги 01439–сонли буйруғи асосида кафедра номи “Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ISESCO”, деб номланди.

Бугунги кунда кафедрада 37 нафар профессор-ўқитувчи фаолият олиб бормоқда. Улардан 7 нафар фан доктори, шундан 5 нафари профессор, 15 нафар фан номзоди, шундан 7 нафари доцент, 5 нафар катта ўқитувчи ва 10 нафар ўқитувчи ва стажёр-ўқитувчилардан иборат. Кафедра таркибида узоқ йиллик педагогик тажрибага эга профессорлар ҳамда хорижий мамлакатларнинг етакчи олий таълим муассасаларида докторлик диссертацияларини PhD даражасида ҳимоя қилган ва фаолият юритган фалсафа докторлари, шунингдек, хорижий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари фаолият юритиб келмоқда.

Кафедранинг илмий салоҳияти 59% ни ташкил этади. 

Кафедрада бакалавриат йўналишида 18 та, магистратура мутахассислигида 33 та, жами 51 та исломшуносликка оид фанлар ўқитилади. Шундан 7 та фан хорижий тилда (араб, инглиз) олиб борилади.

Кафедрада 1 нафар докторант (DSc) ва 24 нафар таянч докторант (PhD) илмий тадқиқот устида иш олиб бормоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 2019-2020 ўқув йили мобайнида 7 та дарслик, 7 та монография, 11 та рисола, 14 та ўқув қўлланма, 3 та ўқув-услубий қўлланма, 45 та мақола (ОАК рўйхатида), 18 та хорижий мақола ва 31 та тезис материаллари нашр этилган. Шунингдек, 4 та ўқув қўлланмага патент ва муаллифлик гувоҳномаси олинган.

Кафедрада 2019-2020 ўқув йилида 1 та бакалавриат йўналиши ва 5 та магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланмоқда.

Бакалавриат йўналиши:

  • 5160100 – Исломшунослик (Ҳадисшунослик, Қуръоншунослик, Ислом ҳуқуқи, Ақида ва тасаввуф)

Магистратура мутахассисликлари:

  • 5А160101 – Қуръоншунослик
  • 5А120302 – Тарих (Ислом цивилизацияси)
  • 5А160102 – Ҳадисшунослик
  • 5А160103 – Ислом ҳуқуқи
  • 5А160104 – Ақида, калом илми ва ақидавий таълимотлар

  

 

Кафедра мудири

Махсудов Давронбек Рустамович,

Доцент – диншунос, исломшунослик бўйича

Тарих фанлари номзоди – Тошкент ислом университети

Тел: 71/ 244-94-70

Электрон почта манзили: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 

Уватов Убайдулла,

Тарих фанлари доктори, профессор.

2009 йил “Меҳнат шуҳрати” ордени,

2017 йил Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи

Тел: 71/ 244-94-70

Электрон почта манзили: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 

Сагдиев Хабибулло Ёдгорович,

Доцент – ислом тарихи ва манбашунослиги

Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори PhD – Тошкент ислом университети

1997 йил Тошкент давлат шарқшунослик институтининг Шарқшунос-филолог, араб тили ва адабиёти ўқитувчиси мутахассислигини тамомлаган

Тел: 71/ 244-94-70

Электрон почта манзили: eagle75@ mail.ru

 

Бекмирзаев Илхомжон Исроилжонович,

Тарих фанлари доктори (DcS) – Тошкент ислом университети

2002 йил Тошкент давлат шарқшунослик институтининг Минтақашунос-исломшунослик мутахассислигини тамомлаган.

Тел: 71/ 244-94-70

Электрон почта манзили: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 

Оқилов Саидмухтор Сайдакбарович,

Доцент – ислом тарихи ва манбашунослиги

Тарих фанлари номзоди – Тошкент ислом университети

1997 йил Тошкент давлат шарқшунослик институтининг Шарқшунос-филолог, араб тили ва адабиёти ўқитувчиси мутахассислигини тамомлаган

Тел: 71/ 244-94-70

Электрон почта манзили: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 

Мурaтов Дониёр Маҳаматвалиевич,

Тарих фанлари номзоди – Тошкент ислом университети

1999 йил Тошкент давлат шарқшунослик институтининг Шарқшунос-тарихчи, араб тилига эга диншунос мутахассислигини тамомлаган.

Тел: 71/ 244-94-70

Электрон почта манзили: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 

Ганиев Авазбек Ойбекович,

2015 йил Тошкент давлат шарқшунослик институтининг хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунолиги мутахассиси. 

2019 йил Бруней Даруссалом университетини Ислом тарихи ва манбашунослиги бўйича фалсафа доктори PhD даражасини олган.

Тел: 71/ 244-94-70

Электрон почта манзили: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 

Тохиров Жахонгир Абдувохид ўғли,

2006 йил Тошкент ислом университетининг Исломшунослик-диншунослик мутахассислигини тугатган.

“Али Қушчининг “Шарҳ тажрид ал-Калом” асари – темурийлар даври калом илмига оид муҳим манба” мавзусида докторлик диссертацияси (PhD) устида изланиш олиб бормоқда.

Тел: 71/ 244-94-70

Электрон почта манзили: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 

Палванов Уктам Базарбаевич,

2016 йил Тошкент ислом университетининг “Диншунослик” мутахассислигини тамомлаган.

“Саъдуддин Тафтазонийнинг темурийлар даври мотуридия таълимоти ривожига қўшган ҳиссаси” мавзусида докторлик диссертацияси (PhD) устида изланиш олиб бормоқда.

Тел: 71/ 244-94-70

Электрон почта манзили: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 


Print   Email