“Ислом иқтисодиёти ва молияси, зиёрат туризми” кафедраси

“Ислом иқтисодиёти ва молияси, зиёрат туризми” кафедраси фаолияти “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 16 апрелдаги ПФ-5416-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 22 июндаги 466-сон Қарорига биноан Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг “Ислом иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар”  факультети таркибида 2018 йил 3 августда ташкил этилган.

Кафедрада 16 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият олиб бормоқда. Уларнинг 3 нафари фан доктори, 8 нафари фан номзоди, 2 нафари катта ўқитувчи ва 3 нафари ўқитувчилардан иборат. Кафедра профессор-ўқитувчилари орасида узоқ йиллик илмий-педагогик ва амалий тажрибаларга эга бўлган, хорижий мамлакатларнинг етакчи олий таълим муассасаларида стажировка ўтаган мутахассислар ҳам мавжуд.

Кафедра профессор-ўқитувчиларидан и.ф.д., профессор Н.Тўхлиев жаҳонда 1000 ликка кирувчи Санкт-Петербург унивеситети (Россия Федерацияси)да номзодлик диссертациясини, А.Исаджанов Москва Авиация Институти (Россия Федерацияси) да номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Кафедрада халқаро ҳамкорлик асосида Миср Араб Республикасидан ўқув жараёнига жалб қилинган иқтисодиёт фанлари бўйича PhD илмий даражасига эга Муҳаммад Ийд Балбаа асосий штатда фаолият юритиб келмоқда.

2018-2019 ўқув йилидан бошлаб Япониянинг JICA ташкилоти билан ҳамкорликда ўқув жараёнига амалиётчи мутахассис ҳамда жаҳонга машҳур “SHARP” трансмиллий компаниясининг Ҳиндистон, Филиппин, Саудия Арабистони мамлакатларидаги филиалларида раҳбар лавозимида фаолият олиб борган Масаши Дате “Инновацион менежмент”, “Амалий бизнес кейслар” фанлари бўйича дарс машғулотларини олиб бормоқда. Шунингдек, 2019-2020 ўқув йилида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида фаолият олиб бораётган япониялик кўнгилли волонтёр Такуро Нишимура ҳам дарс машғулотларига жалб қилинди.

Н.Ботирова Ҳиндистон, Малайзия, Россия каби мамлакатларда стажировка ўтаган. А.Равшанов АҚШда магистратура бўйича таҳсил олган мутахассислардан ҳисобланади.

Кафедрада 2019-2020 ўқув йилида 4 та бакалавр йўналишлари ва 3 та магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланмоқда.

Бакалавриат йўналишлари:

  • 5610302 – Туризм (зиёрат туризми),
  • 5231000–Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик (мусулмон мамлакатлари бўйича),
  • 5160200 - Ислом иқтисодиёти ва молияси,
  • 5231100 – Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар (минтақалар ва фаолият турлари бўйича)

Магистратура мутахассисликлари:

  • 5А610301–Туризм (зиёрат туризмини ташкил этиш ва бошқариш),
  • 5А231001–Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик (Мусулмон мамлакатлари бўйича),
  • 5А160201– Ислом иқтисодиёти ва молияси.

 

Кафедра мудири

Содиков Зокир Рустамович

Доцент – Халқаро иқтисодий муносабатлар бўйича
Иқтисод фанлари номзоди – Ўзбекистон миллий университети (ЎзМУ)
Иқтисодиёт, магистратура – Улудаг университети (Туркия)
Иқтисодиёт, бакалавр – Ўзбекистон миллий университети (ЎзМУ)

Тел: +998 71 2440075     

Почта: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 

 

 

 

 Кафедра профессори

Тўхлиев Нурислом

Иқтисод фанлари доктори – Тошкент Давлат университети.
Иқтисод фанлари номзоди – Ленинград Давлат университети(Россия).
Иқтисодиёт, магистратура – Ленинград Давлат университети(Россия).
Иқтисодиёт, бакалавр – Самарқанд Давлат университети (СамДУ).

 

 

 

 

 

 Кафедра профессори

Исаджанов Абдували Абдурахимович

Пост-докторлик тадқиқотлари – Тошкент давлат иқтисодиёт университети (ТДИУ), фундаментал ва амалий грантлар.
Иқтисод фанлари доктори – Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, Иқтисодиёт институти
Иқтисод фанлари номзоди – Москва авиация институти (университет), иқтисодиёт факультети
Иқтисодчи-муҳандис – Тошкент политехника институти (ТошПИ)

Тел: +998 71 2440075     

Почта: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 

 

 

  

Кафедра катта ўқитувчиси

Абдирашидов Аширали Абдирашидович

Пост-докторлик тадқиқотлари – Словакия аграр университети (САУ)
Иқтисод фанлари номзоди – Тошкент молия институти (ТМИ)
Минтақавий иқтисодиёт, магистратура – Ўзбекистон миллий университети (ЎзМУ)
Иқтисодиёт, бакалавр – Қарши давлат университети (ҚДУ)

Тел: +998 71 2440075     

Почта: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 

 

 

 

 Кафедра  доценти

Худоёров Анвар Аиджонович

Иқтисод фанлари номзоди –Ўзбекистон .Фанлар Академияси Иқтисодиёт институти.
Доцент- Олий аттестация комиссияси.
Иқтисодчи -инжинер механик – Тошкент политехника институти.
Бозор иқтисодиёти асослари ва тамойиллари-Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамияти курилиши академияси битирувчиси.

 

 

 

 

 

Кафедра катта ўқитувчиси

Ғуломова Гулнора Патахкамаловна

Иқтисод фанлари номзоди – Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Иқтисодиёт институти

Географ, ўқитувчи – Тошкент давлат университети

Тел: +998 71 2440075     

Почта: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 

 

 

 

 

 

Кафедра катта ўқитувчиси

Муҳаммад Ийд Балбаа

Иқтисод фанлари номзоди (PhD) – Иқтисодиёт ва давлат молияси ихтисослиги, Ҳуқуқ факультети, Менофея университети, Миср
Иқтисодиёт ва давлта ҳуқуқи, магистратура Ҳуқуқ факультети, Менофея университети, Миср
Глобал бизнес - ESLSCA Бизнес мактаби битирувчиси
Ҳуқуқ, бакалвр – Александрия университети, Миср

Тел: +998 71 2440075     

Почта: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 

 

 

 

 

Кафедра ўқитувчиси

Жиянов Ўктам Панжиевич

Хорижиймамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик, магистратура  – Тошкент ислом университети (ТИУ)
Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар, бакалавр  – Тошкент ислом университети (ТИУ)

Тел: +998 71 2440075     

Почта: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 

 

 

 

 

Кафедра стажёр-ўқитувчиси

Равшанов Алижон Сайфиддинович

Иқтисодиёт, магистратура – Шимолий Каролина Шарлотта университети (АҚШ)
Халқаро иқтисодий муносабатлар, бакалавр – Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ)

Тел: +998 71 2440075     

Почта: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 

 

 

 

 

Кафедра стажёр-ўқитувчиси

Абдурасулов Беҳзодбек Баҳодир ўғли

Ташқи иқтисодий фаолият, магистратура – Тошкент ислом университети (ТИУ)
Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар, бакалавр – Тошкент ислом университети (ТИУ)

Тел: +998 71 2440075     

Почта: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 

 

 

 


Print   Email