“Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси

“Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг 2018 йил 3 августдаги 01-317- сонли буйруғига кўра “Ислом иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар” факультети таркибида “Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ” кафедраси негизида ташкил этилди.

 2018-2019 ўқув йилида кафедрада  жами штат-14,25 бўлиб, кафедрада 21 нафар профессор-ўқитувчилар жумладан, 3 нафар фан доктори,  12 нафар фан номзоди, 4 нафар катта ўқитувчи ва 2 нафар ўқитувчи фаолият олиб бормоқда.

Кафедранинг илмий салоҳияти 75% ни ташкил этади.

Кафедрага юридик фанлар номзоди, доцент  Ҳ.Туйчиева раҳбарлик қилмоқда

 

Кафедрада Илмий-тадқиқот методологияси,  Ўзбекистон тарихи, Фалсафа, Жисмоний тарбия ва спорт, Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги, Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси, Фуқаролик жамияти, Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти, Дин фалсафаси, Экология ва табиатни муҳофаза қилиш, Миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар, Маъмурий ҳуқуқ, Меҳнат ҳуқуқи, Миллий тараққиётнинг ғоявий асослари, Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ фанларини ўқитиш методикаси, Ижтимоий фалсафа, Миллий ғоя тарғиботи технологиялари, Маънавият асослари, Этномаданият, Жаҳон сиёсий, мафкуравий таълимотлар тарихи, Ҳуқуқий тарбия назарияси ва амалиёти, Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ фанларини ўқитиш технологияси ва лойиҳалаштириш, Таълим тизимини бошқаришнинг ҳуқуқий асослари, Маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш методикаси, Тадбиркорлик ҳуқуқи, Ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий тарбия, Ҳуқуқий таълимотлар тарихи  каби  фанлар ўқитилади.    

“Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси бугунги кунда ёшларнинг ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий фаоллигини  ошириш, уларни ёт ғоявий ва мафкуравий ҳуружлар таъсиридан ҳимоя қилиш,  ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофазалашга қаратилган фаолиятни амалга оширмоқда.

Ёшларни турли ҳил таҳдидларга қарши тура оладиган билимдон, зукко, рақобатбардош бўлишларига эришиш мақсадида кафедранинг ўқув, услубий, илмий ва “Устоз-шогирд”  ишларини ташкил этади.

Кафедранинг ўқув ишлари – ДТС ва малака талаблар, ўқув режада белгиланган меъёрлар асосида ташкил этилган.

Кафедранинг услубий ишлари-ижтимоий-гуманитар фанларни замонавий педагогик технологиялар, интерфаол усулларда талабаларга билим беришга қаратилган.

Кафедранинг илмий йўналиши-ҳозирги даврда давлат ва жамият бошқарувида жамиятнинг моҳиятини, тузилишини, қонуниятларини билиш, уларга таянган ҳолда ташкил этиш, ўзаро мувофиқлаштириш, жамиятни янгилаш, унда оила ва маҳалланинг тутган ўрни, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик, фуқаролик жамияти институтлари шаклланиши ва ривожланиши, жамиятни модернизация ва ислоҳ қилиш, жамоатчилик билан алоқалар сингари масалалар билан боғлиқ муаммоларни илмий-назарий тадқиқ этишдан иборат. Шунингдек, демократик жамиятда ижтимоий-гуманитар фанлар интеграцияси асосида ёшларни сиёсий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий жиҳатдан баркамол инсон қилиб тарбиялашнинг илмий – назарий тадқиқ этиш масалаларини ҳам ўз ичига олади.

 Кафедранинг “Устоз-шогирд” тизими-талабалар билан маънавий-маърифий, тарбиявий тадбирлар ташкил этиш асосида мустақил фикрловчи, билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялашга қаратилган.

Кафедрада Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими йўналиши бўйича бакалаврлар тайёрланади.

5111600 – “Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” йўналиши умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб ҳунар коллежлари учун миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ фанларидан дарс берадиган ўқитувчилар тайёрланади.

“Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими”  йўналиши битирувчиларининг фаолият  объектлари – умумий ўрта таълим мактаблари,  академик  лицей ва касб-ҳунар коллежлари, маънавият ва маърифат маркази, Оила илмий-амалий маркази, Давлат хизматлар агентлиги, ҳокимиятлар ҳамда Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳисобланади.

Ҳозирги кунда  “Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” йўналишида  2, 3,4 курсларда талабалар таҳсил олаяпти уларнинг   сони 138  нафарни ташкил этади.

2016- 2017 ҳамда 2017-2018 ўқув йилида  48 та бакалавр ушбу йўналишни тамомлаган. 2018-2019 ўқув йилида  битирувчилар  сони 25 тани ташкил этади.

“Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ” таълими йўналиши  ўқув режа асосида 4 курс талабаларида педагогик амалиёт ва 2,3 курс талабаларига  ўқув амалиётлари ташкил этилган.  

Кафедра Республика маънавият-маърифат маркази, Элмадад ташкилоти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият-маърифат” маркази, Давлат хизматлар агентлиги, Ўзбекистон Миллий университети, Шайхонтохур тумани 102-сонли  мактаби, Табий фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби, Шайхонтохур тумани 42 А-сонли мактаб, Шайхонтохур тумани 324-сонли мактаблар билан шартномалар имзоланди ва талабаларнинг малакавий амалиёти ва стажировкалари ташкил этилди.

“Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими”  йўналишида 6 нафар мураббий фаолият олиб боради.

“Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” йўналиши  талабаларининг дарсдан ташқари бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида кафедранинг барча профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалар билан  биргаликда бир  қанча  тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан  “Деворий газеталар”  танлови  ўтказилди. Танловда  6 та гуруҳ  ўзларининг ижодий ишлари билан иштирок этдилар. Шу муносабат билан барча факультет талаба-магистрантларининг “Конституция – ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати”, Конституция ва қонунларда дин ва давлат муносабати”, Конституция- ҳуқуқий  давлат  барпо этишнинг пойдевори” мавзуларида “Иншолар танлови” ўтказилди. Ушбу танловга талабаларнинг 50 дан ортиқ иншолари тақдим этилди.  Араб тили йўналиши 1 курс талабаси  Камолиддинова Мухлиса, Исмоилова Нилуфар, Расулова Зебинисо, ДСП 1-курс талабаси Хакомова Шахноза, Мумтоз шарқ филологияси 1 курс  талабаси Рихсибоева Зиёда, Диншунослик йўналиши 1-курс талабаси  Абдураззоқов Маҳкамбек, Ислом тарихи ва манбашунослиги йўналиши 2 курс талабаси

Ҳасанова Ёрқиной, ДСП йўналиши 2-курс талабаси  Усмонжонов  Асилбек, Тарих йўналиши  (рус гуруҳи)2 курс талабаси Абдуҳакимов Асрор, МҒМАҲТ йўналиши 2 курс талабаси  Каримов Исмоил,  Диншунослик йўналиши 1-курс талабаси  Саминжонов Машҳурбеклар рағбатлантирувчи совға билан тақдирландилар.

“Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” йўналиши 2-курс талабаси Фаттоева Орзигул  3-даражали, “Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” йўналиши 3курс  талабаси Эгамбердиева Адиба  2-даражали, ДСП 2 курс  талабаси Саидов Ориф 1-даражали диплом билан  тақдирландилар. Уларга эсдалик совғалари берилди.  3 та иншо матбуотда чоп этиш учун тавсия этилди.


Print   Email