“Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш ЮНЕСКО” кафедраси

Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг «Исломшунослик» факультети таркибида бўлган «Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш ЮНЕСКО» кафедраси дунё бўйлаб ташкил этилган 678 та ЮНЕСКО кафедраларидан бири бўлиб халқаро ЮНЕСКО ташкилоти билан ҳамкорлик қилади.

Кафедра диншунослик бўйича замонавий диний ва дунёвий масалаларга жавоб бера оладиган юқори малакали мутахассис бакалавр ва магистр кадрларни тайёрлашга ихтисослашган.

Талабалар орасида диний бағрикенглик ғояларини тарғиб этиш, уларни дунё динлари тарихи ва таълимоти билан яқиндан таништириш, мавзу юзасидан илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш, Малайзия халқаро ислом университети, USIM (Universiti Sains Islam Malaysia) Малайзия ислом илмлари университети ҳамда Л.Н.Гумилев номидаги Евросиё миллий университетларининг турдош кафедралари билан алоқаларни ривожлантириш бўйича муайян ишларни амалга оширади.

Кафедрада хизмат қилаётган ўн етти нафар педагог ходимлардан уч нафари фан доктори, профессор. Беш нафари фан номзоди, доцент.

Кафедра мудири в.б. Маҳфуза Алимова. Тарих фанлари номзоди.

 

КАФЕДРА ТОМОНИДАН ТАЙЁРЛАНАЁТГАН КАДРЛАР ИХТИСОСЛИГИ:

5120600 – “Диншунослик” таълим йўналиши

5A120602-“Диншунослик” мутахассислиги

 

КАФЕДРАНИНГ ЎҚУВ ИШЛАРИ БЎЙИЧА ФАОЛИЯТИ:

Кафедра томонидан дарсларни тўлиқ замонавий педагогик ва ахборот технологиялардан фойдаланилган ҳолда олиб борилмоқда.  Айни вақтда 5120600 –“Диншунослик” таълим йўналиши бўйича бакалавр босқичи талабаларига:

Гуманитар ва табиий-илмий фанлар блокига кирувчи “Диншунослик”фанидан;

Умумкасбий фанлар блокига кирувчи Диншуносликка кириш”, “Дунё динлари тарихи”, “Дин ниқобидаги таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш асослари” фанларидан;

Ихтисослик фанлари блокига кирувчи “Қиёсий диншунослик”, “Динлардлаги оқимлар ва секталар” каби 5 номдаги фанлардан маърузалар, лаборатория ва амалий машғулотлар бўйича дарслар олиб борилмоқда ва мустақил ишларнинг бажарилишига раҳбарлик ҳамда назорат қилиш фаолияти амалга ошириб келинмоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчилари мунтазам равишда республикада ўтказилаётган илмий амалий анжуманларда фаол иштирок этмоқдалар. Ҳамкор ташкилотлар билан давра суҳбатлари ва тренинглар ўтказилмоқда. Анъанавий тарзда ҳар йилнинг апрел ойида республика миқёсида «Диншуносликнинг долзарб муаммолари», 16 ноябрда эса «Конфессиялараро мулоқот ва диний бағрикенглик – жамият барқарорлиги гарови» мавзусидаги илмий-амалий конференциялар, “Диншунослик” бўйича республика фан олимпиадаси кафедра томонидан ташкил этилмоқда.

Кафедра ўқитувчилари Д.Раҳимжонов, Н.Исматова томонидан умумтаълим мактабларининг 10-11 синфлар учун мўлжалланган «Дунё динлари тарихи» дарслиги 7 тилда нашр этилиб, мактабларда дарслик сифатида ўқитилмоқда.

2016-2018 йиллар давомида кафедра аъзолари томонидан 3 та дарслик,  6 та ўқув қўлланма 14 та монография ҳамда рисола, 34 та ОАК тасарруфидаги илмий журналларда, 2 та ўқув услубий қўлланма, 100 га яқин Республика миқёсида мақолалар, Хорижий журналларда 15 дан зиёд мақола ва тезислар чоп этилди.

Боғланиш учун телефон: 71-244-96-53, 71-244-00-56

 

Кафедрада қуйидаги профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатадилар:

Ф.И.Ш.: Исоқжонов Рамзиддин

Лавозими: катта ўқитувчи                                                                               

Илмий тадқиқот йўналишлари: диншунослик, ислом фалсафаси              

Чет тилларни билиши: араб, рус тиллари

Асосий илмий ишлари: Имом ал-Бухорий хадисларида инсонийлик ва аҳлоқ – одоб қоидалари, Марғинонийнинг “Ҳидоя” асарида аҳлоқ ва таълим – тарбия масалалари. ЎзРФА Фалсафа ва ҳуқуқ институти ЎзР Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академияси “Ўзбекистонда ижтимоий – аҳлоқий ва гуманистик фикрлар тарихининг муҳим босқичлари (қўлланма), Фалсафа ва ҳуқуқ институти нашриёти, (Тошкент – 2007), Ислом фалсафаси. Ўқув қўлланма. “ТИУ” нашриёт – матбаа бирлашмаси (Тошкент – 2012) ва бошқ.

Эл. манзил: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 

Ф.И.Ш.: Саиджалолов Саидафзал

Лавозими: катта ўқитувчи

Илмий тадқиқот йўналишлари: Дин ниқобидаги таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш асослари, ислом ҳуқуқшунослиги

Чет тилларни билиши: араб, рус тиллари

Асосий илмий ишлари: “Исломдаги мазҳаблар ва оқимлар”ўқув қўлланмаси. Т.: Тошкент ислом университети нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2012, Марказий Осиё мутафаккирлари. Т.: Янги нашр, 2011. 9 б.т.  Профессор С.Агзамходжаев (ҳаммуаллифликда) ва бошқ.

Эл. манзил: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 

Ф.И.Ш.: Қаландарова Доно

Лавозими: ўқитувчи

Илмий тадқиқот йўналишлари: Диншуносликни ўқитиш методикаси, дин психологияси

Чет тилларни билиши: Рус, инглиз, араб, форс  тиллари

Асосий илмий ишлари: 50 га яқин илмий ишлар, жумладан, Марказий Осиё мутафаккирлари. Т.: Янги нашр, 2011. 9 б.т.  Профессор С.Агзамходжаев (ҳаммуаллифликда), Источники мировых религий. «Тошкент Ислом Университети»  нашриёт матбаа бирлашмаси. 2016. 9 б. (ҳаммуаллиф) ва бошқ.

Эл. манзил: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 

Ф.И.Ш.: Худойберганова Гулнора

Лавозими: ўқитувчи

Илмий тадқиқот йўналишлари: Қиёсий диншунослик

Чет тилларни билиши: Рус, инглиз, араб, форс  тиллари

Асосий илмий ишлари: 10 га яқин илмий ишлар, жумладан, “Авесто” пандномаларида ахлоқий масалаларнинг ёритилиши. “Профессор-ўқитувчи, катта илмий ходим, мустақил изланувчи ҳамда иқтидорли талабаларнинг илмий мақолалари ва дарс ишланмалари. - Т.: “Lesson Press” МЧЖ нашриёти, 2016 (Б.18-22), Тасаввуфий тушунчаларнинг психологик талқини. “Диншуносликнинг долзарб муаммолари” Республика анжумани материаллари тўплами (7 апрель 2018 йил) Тошкент ислом университети, ТИУ НМБ, 2018 (Б. 227-229) ва бошқ.

Эл. манзил: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 

Ф.И.Ш.: Алиджанова Лазиза

Лавозими: ўқитувчи

Илмий тадқиқот йўналишлари: қиёсий диншунослик.

Чет тилларни билиши: Рус, инглиз, араб, форс  тиллари

Асосий илмий ишлари: Хотин-қизларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги роли // “Миллий ва маънавий қадриятларнинг юксалишида аёлларнинг ўрни”, Ўзбекистон халқаро ислом академияси НМБ, 2019, “Саҳиҳ ал-Бухорий” асаридаги тибга оид ҳадисларнинг аҳамияти // “Диншуносликнинг долзарб муаммолари” мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами. – Т.: “Ўзбекистон халқаро ислом академияси нашриёт-матбаа бирлашмаси”, 2019, Архитектура храмов древнего Чача: Шаштепа // Science, research, development Monografia pokonferencyjna 1 (13). Польша ва бошқ.

Эл. манзил:  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 


Print   Email