“Дин психологияси ва педагогика” кафедраси

 

 

 Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг “Мумтоз Шарқ филологияси” факультети таркибида 2011 йилда “Психология” кафедраси ташкил топилган бўлиб, 2018 йилдан буён кафедра “Дин психологияси ва педагогика” номи билан фаолият юритмоқда.

  1. КАФЕДРАНИНГ ЎҚУВ-УСЛУБИЙ ФАОЛИЯТИ:
  • КАФЕДРА ТОМОНИДАН МУТАХАССИС КАДРЛАР ТАЙЁРЛАНАДИГАН ЙЎНАЛИШЛАР:

5210200-Психология (дин социопсихологияси) таълим йўналиши;

5А210201-Психология (Дин психологияси) магистратура мутахссислиги

5А210102-Ижтимоий тизим ва жараёнларнинг ахборот ва психологик хавфсизлиги магистратура мутахассислиги;

19.00.07- Дин психологияси ихтисослиги бўйича таянч докторантура ва мустақил изланувчилик.

1.2. КАФЕДРА ТАРКИБИ:

Профессор-ўқитувчилар сони  - 18 нафар

Фан доктори, профессор           - 2 нафар

Фан доктори                               -  2 нафар

Фан номзоди, доцент                 - 2 нафар

Фан номзоди, катта ўқитувчи   -  4 нафар

Ўқитувчи                                   -   6 нафар

Стажёр-ўқитувчи                      -   2 нафар   

Кафедранинг илмий салоҳияти 56 % ни ташкил этади.

Кафедрада:

умумметодологик фанлар, мутахассислик фанлари, танлов фанлари ўқитилади;

40 номдаги ихтисослик фанларидан маърузалар, семинар, лаборатория ва амалий машғулотлар бўйича дарслар олиб борилмоқда;

барча фанлар бўйича ўқув-услбуий мажмуалар яратилган;

академиянинг estudy.iiau.uz платформасида барча фанлар бўйича электрон ресурслар жойлаштирилган.

Охирги уч йил мобайнида ўқув адабиётлари нашрлари сони:

2 та дарслик;

10 та ўқув қўлланма;

10 та услубий қўлланма;

10 та муаллифлик гувоҳномаси.

Кафедрада профессор-ўқитувчилар мутахассисликлари бўйича мунтазам равишда ўз малакаларини ошириб келмоқдалар. Бугунги кунда асосий штатдаги барча профессор-ўқитувчилар малака аттестацияга эга.

1.3. ҲАМКОР ТАШКИЛОТЛАР:

Ўзбекистон Миллий университети “Ижтимоий фанлар” факультети “Психология” кафедраси;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси “Хизмат фаолияти психологияси” кафедраси;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жазони ижро этиш Бош бошқармаси;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси академияси;

М.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали;

“Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва педагогик-психологик республика ташхис” маркази;

Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази;

Республика маънавият ва маърифат маркази;

Ёшларга имтимоий-психологик хизмат кўрсатиш маркази;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими бош бошқармаси (вилоят ва туман бошқармалари).

  • ТАЛАБАЛАР МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТИ ВА СТАЖИРОВКАСИ

2020 йил 24-27 декабрь кунлари Москва давлат университетининг филиалида талабалар учун “Қишки психологик мактаб” фаолият олиб борди. Унда “Дин социопсихологияси” йўналиши 1, 2, 3-курс талабалари иштирок этдилар. 3 кун давом этган курсларда талабалар «Профессиональная идентичность психолога. Почему я психолог? Кто такой психолог?» мавзусида МДУ профессорлари Т.Ю.Базаров, Д.А.Донцов ҳамда амалий тажрибага эга бўлган психологлар машғулотлар олиб бордилар. Иштирокчиларга сертификатлар тақдим этилди.

2020 йил 3-15 февраль кунлари “Дин социопсихологияси” йўналиши 1-курс талабалари хамкор ташкилотларимиз: МДУ филиали, “Имконияти чекланган ёшлар ва болалар” маркази, “Ёшларни имтимоий-психологик хизмат кўрсатиш” маркази ҳамда МДУ Тошкент шаҳар филиалида 72 соатли малакавий амалиётда бўлдилар. Амалиёт даврида талабалар амалиётчи психологларнинг иш фаолияти, меъёрий хужжатлари, фаолият йўналишлари бўйича маълумотга эга бўлдилар.

2020 йил 24 февралдан бир ой давомида Дин социопсихологияси йўналиши 3-курс талабаларидан 15 нафари талаба алмашинуви доирасида Ўзбекистон Миллий Университетига ўқишга юборилди.

2020 йил март ойида Дин социопсихологияси йўналиши 4-курс бакалавриат, 1-курс магистратура йўналишининг 7 нафар талабаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш Бош бошқармаси муассасаларида,
3-курс талбаларидан 3 нафари Ички ишлар вазирлиги академиясида стажировка ўташ мақсадида таништирилди. 

  1. II. КАФЕДРАНИНГ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ

2.1. КАФЕДРА ИЛМИЙ МАҚОЛА ВА ТЕЗИСЛАРИ НАШРИ

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан охирги уч йилда юзлаб илмий мақола ва тезислар нашр этилган. Жумладан, 2019-2020 йилларда “Scopus” тизимига кирган журналларда 4 та, ОАК тасарруфидаги илмий журналларда 31 та ва 60 га яқин республика миқёсидаги ва халқаро илмий анжуманлар тўпламларида мақолалар, хорижий журналларда 22 та мақолалар чоп эттирилган.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан нашр этилган илмий ишлар https://salohiyat.oak.uz/ сайтига жойлаштирилган. 2020 йил февраль ойида Академиянинг 144 нафар профессор-ўқитувчилари ўртасида илмий ишлари сонига кўра энг юқори кўрсаткичларга эга бўлган профессор-ўқитувчилар 10 талигига “Дин психологияси ва педагогика” кафедрасидан 5 нафар профессор-ўқитувчи кирган (Б.М.Умаров 3-ўрин; П.С.Эргашев 4-ўрин; З.Х.Қосимова 7-ўрин; Г.В.Ганиева 8-ўрин; З.А.Расулова 9-ўрин), маҳаллий нашрлардаги илмий ишлар сони бўйича биринчи 10 таликда кафедрадан уч нафар профессор-ўқитувчи кирган (П.С.Эргашев 1-ўрин; З.А.Расулова 4-ўрин; З.Х.Қосимова 8-ўрин).

“Дин психологияси: интерактив мультимедияли антология электрон дастурини ишлаб чиқиш” мавзусида инновацион лойиҳа ҳамда халқаро ҳамкорлик доирасида “Разработка психологических методов коррекции религиозной радикализации” мавзусида илмий лойиҳа тайёрланди. 

2.2. КАФЕДРА ТОМОНИДАН ЎЗБЕКИСТОНЛИК ҲАМДА ХОРИЖЛИК МУТАХАССИСЛАР ИШТИРОКИДА ЎТКАЗИЛГАН МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ, ОНЛАЙН МАЪРУЗА ВА ВЕБИНАРЛАР

  1. М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети “Психология” факультети доценти, психология фанлари номзоди Дмитрий Донцов томонидан “Развитие психики в онтогенезе” мавзусида давра суҳбати – 2019 йил 13 декабрь.
  2. “Катарсис” психологик маркази раҳбари, амалий психолог Феруза Алимова томонидан “Шахс етуклигининг психологик жиҳатлари” мавзусида давра суҳбати – 2020 йил 11 январь.
  3. Ўзбекистон Республикаси давлат Бошқаруви академияси “Бошқарув психологияси ва социология” кафедраси мудири, социология фанлари доктори, профессор Мансур Бекмуродов томонидан “Дунёни диний ва дунёвий англаш нисбати” мавзусида семинар — 2020 йил 6 февраль.
  4. М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети “Психология” факультети “Мулоқот психологияси ва психосемантика бўлими” мудири, Россия Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси, психология фанлари доктори, профессор Виктор Петренко томонидан “Религиозное поведение. Религиозное самосознание” мавзусида давра суҳбати — 2020 йил 5 март.
  5. Қозоғистон “Нур Муборак” Миср ислом маданияти университети қошидаги “Диний экстремизмга қарши кураш” маркази раҳбари Аскар Сабдин томонидан “Вопросы религиозной дерадикализации молодёжи на современном этапе” мавзусида семинар – 2020 йил 21-25 январь.
  6. Россия Федерациясининг Мусулмонларга психологик ёрдам кўрсатиш ассоциацияси Бошқирдистон бўлими раҳбари, юридик фанлари номзоди, амалиётчи психолог Филюс Яхин томонидан “Психология ислама и когнитивно-поведенченческая терапия: перспективы интеграция” мавзусида вебинар — 2020 йил 18 май.
  7. М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети “Психология” факультети доценти, психология фанлари номзоди Ольга Митина томонидан “Психологик тадқиқотларда математик-статистик методларни ишлатишнинг ўзига хос жиҳатлари” мавзусидаги мастер-класс — 2020 йил 27 май.

2.3. КАФЕДРА ТОМОНИДАН АНЪАНАВИЙ ТАРЗДА ЎТКАЗИЛАЁТГАН  ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ

2019 йил 25 апрель куни “Ўзбекистода дин психологиясининг долзарб муаммолари” мавзусида республика миқёсидаги илмий-амалий конференция ўтказилди. Унда республиканинг кўзга кўринган психолог олимлари иштирок этди.

2020 йил 25 апрель куни “Дин психологиясида диний онгнинг генезиси ва трансформацияси муаммоси” мавзусида республика миқёсидаги илмий-амалий конференция онлайн тарзда ташкил этилди.

Илмий анжуманнинг мақсади – дин психологияси ва турдош фан йўналишларида диний онг, унинг шаклланиши, ривожланиши ва маълум омиллар таъсирида ўзгаришининг механизм ҳамда қонуниятларини ўрганиш соҳасида тўпланган тажрибани умумлаштиришга қаратилди. 

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, М.В.Ломоносов номидаги Москва Давлат университети, Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа вазирлиги, Қуролли Кучлари Академияси, Ички ишлар Академияси, Ислом цивилизацияси маркази, Мусулмонларга психологик хизмат кўрсатиш ассоциацияси Бошқирдистон бўлими, юристлар малакасини ошириш маркази, Ўзбекистон Миллий университети, Қори-Ниёзий номидаги педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти, “Жўйбори-Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқи қошидаги психологик марказлар вакиллари, соҳанинг етакчи олимлари, мутахассислар, амалиётчи психологлар ўзларининг илмий маъруза ва фикр-мулоҳазалари билан анжуманда чиқиш қилдилар.

2.4.КАФЕДРА ТАСАРРУФИДАГИ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИ

ИҚТИДОРЛИ ТАЛАБАЛАРИ       

Абдуганиева Диёра – Дин социопсихологияси таълим йўналиши 3-курс талабаси — Ислом Каримов номидаги давлат стипендияси соҳиби.

2020 йил 29 апрель куни “Дин психологияси ва педагогика” кафедраси томонидан “Психология” фани бўйича республика фан олимпиадасининг академия босқичи online тарзда муваффақиятли ўтказилди. 

Олимпиада иштирокчилари:

Ф.И.О.

Курс

Йўналиш

1

Хакимова Шахзода

2

ДСП

2

Рихсибоева Мадина

2

ДСП

3

Тўраев Озод

3

ДСП

4

Сафарова Нигина

3

ДСП

5

Ўринов Хумоюн

3

ДСП

6

Абдуганиева Диёра

3

ДСП

7

Охунжонова Сожида

3

ДСП

8

Худойқулов Баходир

3

ДСП

9

Тожибоева Мафтуна

3

ДСП

10

Янгибоева Дилдора

3

ДСП

11

Ўразов Мухриддин

3

ДСП

12

Собиров Янгибой

4

ДСП


III
. КАФЕДРАНИНГ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАРИ

3.1.КАФЕДРА ТАСАРРУФИДАГИ ТЎГАРАКЛАР

“Психодиагностиканинг амалий масалалари”;

   “Креативлик”;

“Ёш педагог”.

3.2. УСТОЗ-ШОГИРД ТИЗИМИДАГИ ИШЛАР

Кафедра профессор-ўқитувчиларидан 7 нафари бакалавриат таълим йўналиши гуруҳларига мураббийлик қилиб келмоқда. “Устоз-шогирд” тизимида кафедра профессор-ўқитувчилари раҳбарлигида 14 талабанинг илмий мақолалари республика илмий анжуманлари тўпламларида чоп этилди.

Талабаларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш бўйича “Шукроналик — соғлом эътиқод белгиси”, “Талаба қизларнинг жамиятдаги ўрни”, “Ватапарварлик – инсонийлик бурчи”, “Аёл дунёни тебратар”, “Стресс ва биз”, “Қўрқув ва хавотирни бошқариш”, “Оилада ота тарбиясининг ижтимоий-психологик хусусиятлари”, “Виртуал олам таҳдиди – ижтимоий бегоналашувнинг янги кўриниши сифатида” каби мавзуларда семинар-тренинглар ҳамда давра суҳбатлари, онлайн вебинарлар мунтазам равишда ташкил қилинмоқда.

3.3. МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР

Кафедра томонидан талабалар учун мунтазам равишда маданий тадбирлар, адабиёт, маданият ва санъат соҳаси намояндалари билан ижодий учрашувлар ўтказилиб келинади.

  1. Мунаввара Абдуллаева — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, таниқли режиссёр, истеъдодли актриса, профессор.
  2. Мирза Азизов Ўзбекистон халқ артисти Муқимий номидаги мусиқали драма театри директори.
  3. Дилноза Кубаева — эл севган санъаткор, истеъдодли актриса.

3.4. КАФЕДРА ҚОШИДАГИ ПСИХОЛОГИК КЛИНИКА

Академия талабалари, профессор-ўқитувчилари, ишчи ходимлари ҳамда бошқа фуқаролар учун психологик клиника форматида  амалий хизмат йўлга қўйилган.


Print   Email