Мумтоз шарқ филологияси факултети

Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ўқув-илмий ва маъмурий бўлинмаси ҳисобланган ушбу факультетнинг асосий вазифаси – мумтоз Шарқ филологияси йўналишида ислом уйғониш даврида филологик қарашлар тарихи ва манбашунослиги, Шарқ халқлари адабиёти ва тилшунослиги тарихи, лингвистик ва адабий йўналишлар хусусиятлари, тил тўғрисидаги адабий назариялар тарихи, миллий адабиётларда акс этган ислом гуманизми ва инсоний қадриятлар, тилшунослик ва адабиётга оид қўлёзма манбаларни ўрганиш, мумтоз Шарқ филологияси соҳасида фундаментал ва амалий илмий-тадқиқотларни, илмий-методик ишларни ташкил этиш, илмий-инновацион фаолиятни амалга ошириш, факультет ривожига йўналтирилган инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш ва уларни татбиқ қилишдан иборатдир.

Бунда факультет ихтисослигини белгиловчи билим тармоқлари бўйича дарсликлар ва электрон дарсликлар, ўқув қўлланмалари, ўқув-услубий материаллар ва илмий ишлар (монография, илмий тўпламлар) яратиш, ҳудудий ва халқаро конференциялар ўтказиш, соҳада мутахассислар тайёрлашнинг жаҳон тажрибаларини ўрганиш, уларни умумлаштириш, фаол фойдаланиш ва ўқув-тарбиявий жараёнга мақсадли татбиқ этиш, факультет профессор-ўқитувчилари, талабалар ва илмий ходимларининг хорижий элларда  тажриба алмашишлари, стажировкалар, қисқа ва узоқ муддатли иш ўрганишларини таъминлаш режалаштирилган ҳамда босқичма-босқич тарзда амалга татбиқ этилади. 

Факультет таркибида  «Чет тиллари» кафедраси, «Араб тили ва адабиёти Ал-Азҳар» кафедраси, «Мумтоз шарқ адабиёти ва манбашунослиги» кафедраси ҳамда «Дин психологияси ва педагогика» кафедраси фаолият олиб боради.

 

Факультет декани Казакбаев Акбар Акмалджанович.

Телефон: +99899 897 32 06

Почта:  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 

Декан ўринбосари  Шукуров Ёркин Алиджанович

Телефон: +99890 957 44 11

Почта:  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 

КАФЕДРАЛАР


Print   Email