“Ислом иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар” факультети

Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ўқув-илмий ва маъмурий бўлинмаси ҳисобланган ушбу факультетнинг асосий вазифаси Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»гиҚонунгава «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури»га мувофиқ, «Зиёрат туризми», «Ислом иқтисодиёти ва молияси», «Халқаро муносабатлар», «Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими», «Информатика ва ахборот технологиялари», «Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар»таълим йўналишлари бўйича замон талабларига жавоб бера оладиган, давлат ва жамоат ташкилотлари олдидаги назарий ва амалий вазифаларни ҳал қилишга қодир юқори малакали мутахассис кадрлар – бакалавр, изланувчи-тадқиқотчи ва докторантларни тайёрлаш, таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кенгайтириш, таълим-тарбия самарадорлигини ошириш мақсадида корхона, муассаса ва ташкилотлар ҳамда хорижий таълим муассасалари билан белгиланган тартибда тузилган битим асосида ҳамкорлик қилишдир.

Факультет ўз таркибига киритилган бакалавриат йўналишларига тааллуқли кафедраларни, шунингдек, фаолият мазмуни бўйича факультет ихтисослигига яқин бўлган бошқа кафедраларни бирлаштиради.

Факультетда «Замонавий ахборот коммуникация технологиялари», «Ислом иқтисодиёти ва молияси, зиёрат туризми», «Ижтимоий-гуманитар фанлар» ва «Халқаро муносабатлар» кафедраси фаолият олиб боради.

Тўрт юзга яқин талаба таҳсил олувчи ушбу факультетда олтмиш нафар профессор-ўқитувчи хизмат қилади. Улардан ўн нафари фан доктори, профессор. Йигирма нафари фан номзоди, доцент.

Факультет декани Абдирашидов Аширали Абдирашидович, иқтисод фанлари номзоди.

Факультет декани ўринбосари Рўзалиев Бехзоджон Авазжонович.

Факультет услубчиси Жахонгиров Камолиддин Асомиддин ўғли.

 

КАФЕДРАЛАР


Print   Email