Турар жой учун рўйҳатдан ўтиш ҳамда виза олиш жараёни

Хорижий фуқароларга виза расмийлаштириш, виза таклифномаларини тайёрлаш ҳамда турар жой учун вақтинчалик рўйҳатдан ўтказиш олий таълим муассасаларининг Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ўзаро келишуви асосида Ўзбекистон Республикасиниг Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этилган ҳолда амалга оширилади. Хорижий фуқаролар учун визалар номзоднинг ўз давлатида жойлашган Ўзбекистон Республикасининг элчихонаси ёки консуллик идораси томонидан ёки Тошкентдаги халқаро аэропортда ҳам тақдим қилиниши мумкин.

Хорижий талабаларга виза расмийлаштириш ҳамда вақтинчалик рўйхатга қўйиш масалалари Академиянинг халқаро ҳамкорлик бўлими томонидан амалга оширилади.

 

 


Print   Email