Ҳужжат топширишнинг умумий тартиби

Бакалавриат, магистратура ва докторантура учун ўқишга ҳужжат топширишнинг умумий  тартиби

ЎХИА Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 4 августдаги 169-сонли Қарорига мувофиқ ва шу Қарорга асосланган меъёрий ҳужжатлар асосида чет эл фуқароларини ўқишга қабул килади.

 

Чет эл фуқаролари академиянинг Халқаро алоқалар бўлимига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

  • ЎХИА да ўқиш учун ариза;
  • Қўлга киритилган даражалардаги ёки жорий вақтдаги баҳолар қайдномаси. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида эришилган ҳар қандай диплом сертификатлари ва баҳолар қайдномасини ҳам топширингизни сўралади:
  • Бакалавриатура босқичига: ўрта ёки ўрта махсус таълими дипломи/шаҳодатномаси (сертификат)
  • Магистратура босқичига: Бакалавр дипломи ёки ушбу даражага тенглаштирилган хужжат
  • Докторантура босқичига (PhD, DSc): Магистрлик дипломи
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида эришилган ҳар қандай дипломлар (баҳолар қайдномаси билан бирга) рус ёки ўзбек тилига тегишли нотариал идорадан таржима қилиниши ҳамда тасдиқланиши лозим;
  • Ўрнатилган тартибдаги тиббий маълумотнома;
  • Мавжуд фуқаролик паспорти ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилиш хуқуқини берувчи паспорт;
  • 5 х 4.5 см ўлчамдаги расм (6 дона)
  • Чоп этилган расмий мақолалар ва тезисларнинг умумий рўйҳати (Докторантура босқичи ва амалий ўқув курсларига топширган номзодлар учун)
  • Баҳолар қайдномасининг рус тилидаги таржимаси Ўзбекистон Республикасидаги нотариал идорасида ёки номзоднинг ўз давлатида жойлашган Ўзбекистон Республикаси элчихонаси ёки консуллик идораси томонидан сертификатланиши зарур.
  • ЎХИА да таҳсил олиш хорижий фуқаролар учун тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг бошқа хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар, хорижий университетлар билан тузилган ўзаро ҳамкорлик шартномаларига мувофиқ келиб таҳсил олувчи хорижий фуқаролар бундан мустаснодир.

 


Print   Email