Талабалар ҳаёти

Академия талабаларнинг қизиқишларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаоллигини ошириш ва ақлий-илмий салоҳиятларини кўтариш мақсадида кенг кўламдаги ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, уларнинг илмий соҳадаги фаолиятини ривожлантириш юзасидан Академияда “Талабалар илмий жамияти” ташкил этилган бўлиб, 2019 йил 23 апрель куни ушбу жамиятининг
III конференцияси бўлиб ўтди. Унда 10 нафар талаба ва магистрантлар ўзбек, рус, инглиз тилларида ўзларининг маърузалари билан иштирок этдилар. Конференцияга бакалаврлардан 60 та, магистрантлардан 56 та, жами 116 та мақола тақдим этилди. Мақолалар 4 та йўналиш бўйича таснифланди: Диншунослик ва тарих (33 та), Исломшунослик ва манбашунослик (31 та), Дин психологияси (25 та) ҳамда Халқаро иқтисодий муносабатлар ва информатика (27 та). Мақолалар тўплами “Интеллектуал авлод – келажак таянчи” номи остида нашр этилди.

Талабалар турар жойида истиқомат қилувчи талабаларнинг маънавий-маърифий онгини юксалтириш юзасидан кафедралар профессор-ўқитувчилари турли мавзуларда маъруза ва давра суҳбатлари ташкил этилди.

Истеъдодли ва жамоат ҳаётида фаол иштирок этиб келаётган, ўқув режадаги барча фанларни аъло баҳоларга ўзлаштираётган, иқтидорли, маънавий баркамол талабаларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган Академия стипендияси танловида Ниғматуллаев Иброҳим – “Диншунослик” йўналиши 2-курс, Собирова Шахлохон – “Тарих (Ислом тарихи ва манбашунослиги)” йўналиши (рус гуруҳи)
2-курс, Бекниёзова Камола – “Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар” йўналиши 2-курс талабалари ғолибликни қўлга киритди.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан “Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришда тил, адабиёт ва таржима муаммолари” республика илмий-назарий анжуманида “Туризм (Зиёрат туризми)” йўналиши 1-курс талабалари Баҳшиллаева Мафтуна, Тожибоева Машҳура ва Эшбоев Баходирлар ўз мақолалари билан фаол иштирок этдилар.

Академия талабалари олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган мақола ва иншолар танловларида ҳам фаол иштирок этиб совринли ўринларни қўлга киритиб келмоқдалар. Жумладан, 2019 йил май ойида ўтказилган “Жаҳолатга қарши маърифат” ва “Мен экстремизм ва терроризмнинг таҳдидини қандай тушунаман?” мавзуларидаги  мақолалар танловида Академиянинг “Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” йўналиши 2-курс талабаси Исломқулов Олимжон ҳамда “Психология (Дин социопсихологияси)” йўналиши 2-курс талабаси Махаматкаримов Музаффар совринли ўринларни қўлга киритди.


Print   Email