Иқтидорли талабалар

Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш сектори – академияда иқтидорли талабаларни аниқлаш, уларни илмий-тадқиқот ишларига жалб қилиш ва олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштирувчи ташкилий марказдир. Сектор кафедралар ва деканатлар ёрдамида иқтидорли талабаларни аниқлайди ва танлайди, уларни ўзлари қизиққан фан соҳалари бўйича илмий-тадқиқот ишларига йўналтиради ва бунинг учун зарур шарт-шароитларни яратишда фаол иштирок этади. Сектор академия профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилаётган илғор илмий-тадқиқот ишларига иқтидорли талабаларни жалб қилади ва уларнинг тўла иштирокини таъминлайди.

Иқтидорли талабалар илмий-тадқиқот ишларининг мамлакатимиздаги бошқа илмий марказлар ва институтлар ҳамда хорижда олиб борилаётган илмий изланишлар билан алоқасини ўрнатади.

Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш секторининг вазифалари қуйдагилар:

– иқтидорли талабаларни илмий ва касбий қизиқишларини эътиборга олган ҳолда аниқлаш, уларни мақсадли тайёрлашни ташкил этиш;

– иқтидорли талабаларнинг фаолиятини талабалар илмий жамияти фаолияти билан ҳамкорликда олиб боришни ташкил этиш;

– академия кенгаши билан ҳамкорликда танлаб олинган иқтидорли талабаларнинг интеллектуал салоҳиятини даврий равишда аниқлаб бориш;

– Республика ва ҳалқаро миқёсда ўтказиладиган илмий анжуманлар, фан олимпидалари, семинарлар, танловларда иқтидорли талабаларнинг иштирокини таъминлаш;

– Ўзбекистон Республикаси Давлат стипендиялари, “Ёшлар Иттифоқи” жамғармаси, хорижий фондлар грантларига, номдор стипендияларга тавсия қилиш;

– иқтидорли талабаларнинг илмий ишларини ва ишланмаларини чоп этишда ҳамда амалиётга жорий этишга яқиндан ёрдам кўрсатади.

 
 

СОБИРОВ ЖАВОХИРХОН АЛЛОЁРХОНОВИЧ

2018-2019 ўқув йили учун “Ўзбекистон Республикаси Президенти” Давлат стипендиясига тавсия этилган

Собиров Жавохирхон Аллоёрхонович 1982 йил 31 августда Андижон вилояти Избоскан тумани Пойтуғ шаҳарчасида туғилган. Тошкент давлат шарқшунослик институтини 2018 йили иккинчи мутахассислик – “Жаҳон сиёсати” йўналиши бўйича тамомлаган. Ҳозирда Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг II босқич магистратура талабаси.

Собиров Жавохирхон ўқиш даврида фанларни аъло баҳоларга ўзлаштирмоқда. Жамоат ишларида, маънавий-маърифий тадбирларда ҳам фаол иштирок этиб келади. Ўзининг ташкилотчилик қобилияти, масъулиятни теран англаши билан талабалар орасида ҳурмат қозонган. Академия, Республика ва халқаро миқёсдаги илмий-амалий конференцияларда иштирок этиб, қатнашчилар эътирофига сазовор бўлган.

СОБИРОВА ШАҲЛО МАҲМУДЖОН ҚИЗИ

2018-2019 ўқув йилида Ўзбекистон халқаро ислом академияси талабалари учун таъсис этилган “Ўзбекистон халқаро ислом академияси стипендияси” ғолиби
2019-2020 ўқув йили учун Имом ал-Бухорий” номли Давлат стипендиясига тавсия этилган

Собирова Шаҳло Маҳмуджон қизи 1999 йил 18 май куни Андижон вилояти Андижон шаҳрида туғилган. Ҳозирда Ўзбекистон халқаро ислом академияси Исломшунослик факультети “Ислом тарихи ва манбашунослиги” (рус) йўналиши II босқич талабаси.

Собирова Шаҳло ўзига берилган вазифаларга масъулият билан ёндашади. Меҳнатсеварлиги, маънавий-маърифий ишлардаги фаоллиги билан устозлар ҳамда талабалар орасида ҳурмат қозонган. Академияда ташкил этиладиган тадбирларда фаол иштирок этади. Рус, ингилиз, араб, форс тилларида адабиётлар мутолаа қилади.

 

НИҒМАТУЛЛАЕВ ИБРОҲИМ МАЪРУФ ЎҒЛИ

2019-2020 ўқув йили учун Имом ал-Бухорий” номли Давлат стипендиясига тавсия этилган
2018-2019 ўқув йилида Ўзбекистон халқаро ислом академияси талабалари учун таъсис этилган “Ўзбекистон халқаро ислом академияси стипендияси” ғолиби

Ниғматуллаев Иброҳим Маъруф ўғли 1998 йил 29 июль куни Тошкент шаҳрида туғилган. Ҳозирда Ўзбекистон халқаро ислом академияси Исломшунослик факультети “Диншунослик” йўналиши II босқич талабаси.

Иброҳим Ниғматуллаев 2017-2018 ўқув йилида факультет ижтимоий ҳаётида ўзининг изланувчанлиги, аъло бахоларга ўқигани, иқтидорли талабалар қаторидан жой олгани учун “Факультет билимдони”, “Факультетнинг энг аълочи талабаси” номинациялари бўйича диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган.

АБДИЛМАЖИТОВА ШАХЗОДАХОН АБДУЛАТИФ ҚИЗИ

2018-2019 ўқув йилда Имом ал-Бухорий” номли Давлат стипендиясига тавсия этилган

Абдилмажитова Шахзодахон Абдулатиф қизи 1998 йил 13 сентябр куни Андижон вилояти Андижон шаҳрида туғилган. Ҳозирда Ўзбекистон халқаро ислом академияси Исломшунослик факультети “Диншунослик” йўналиши III босқич талабаси.

Абдилмажитова Шахзодахон ўзининг интизомлилиги, тартиблилиги, ҳаракатчанлиги, билимга чанқоқлиги билан бошқа талабалардан ажралиб туради. Академияда ва Республикада ташкил этилган илмий ва амалий конфиренсияларда фаол иштирок этади.

ЗАЙНУТДИНОВА МУСЛИМАХОН ХОЛМАТЖОН ҚИЗИ

2019-2020 ўқув йили учун “Ўзбекистон халқаро ислом академияси стипендиясига тавсия этилган

Зайнутдинова Муслимахон Холматжон қизи 1999 йил 16 июль куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида туғилган. Ҳозирда Ўзбекистон халқаро ислом академияси Ислом иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар факультети “Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар” йўналиши III босқич талабаси.

У ўқиш жараёнида ўзининг ижобий фазилатларини намоён қилиб, барча фанлардан аъло баҳога ўқиб келмоқда. Шунингдек, Академияда ташкил этиладиган маънавий-маърифий тадбирларда фаол иштирок этади ва тенгдошларига намуна бўладиган тарзда ўз фаолиятини олиб боради.

ТОШПЎЛАТОВА МАЛИКА УЛУҒБЕК ҚИЗИ

2019-2020 ўқув йили учун “Ўзбекистон халқаро ислом академияси стипендиясига тавсия этилган

Тошпўлатова Малика Улуғбек қизи 2017 йилда Тошкент ислом университетининг “Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар” йўналишига талабаликка қабул қилинди. Ҳозирги кунда Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Ислом иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар” факультетининг III босқич талабаси.

У ўқиш жараёнида ўзининг ижобий фазилатларини намоён қилиб, аксарият фанлардан аъло баҳога ўқиб келмоқда. Шунингдек, у Академия, факультет ва кафедра томонидан ташкил этилган барча маънавий-маърифий ишларда фаол иштирок этиб, ҳам ўзининг, ҳам тенгдошларининг фаол бўлишларига ва дунёқарашларини кенгайтиришларига ундаб келмоқда.

ХУДАЙҚУЛОВА САБИНА БОТИР ҚИЗИ

2018-2019 ўқув йилининг фаол талабалари қаторидан ўрин олган

Худайқулова Сабина 2000 йил 1 февраль куни Навоий вилояти Навоий шаҳрида туғилган. Ҳозирда Ўзбекистон халқаро ислом академияси Ислом иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар факультети “Халқаро муносабатлар” йўналиши I босқич талабаси.

2018 йил 1 ноябр куни Тошкент шаҳрида ташкил этилган Республика ёш олимларининг инноватсион лойиҳалари грант танлови ғолибаси.

ПАТУЛЛОЕВ НЕКРЎЗ МИРЗАМАТЗОДА

2018-2019 ўқув йилининг фаол талабалари қаторидан ўрин олган

Патуллоев Некрўз Мирзаматзода 1994 йил Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида таваллуд топган. 2015 йил Тошкент ислом университетининг “Информатика ва ахборот технологиялари” йўналишига шартнома асосида ўқишга қабул қилинган.

У ижодкор, изланувчан ёшлар сарасига киради. Н.Патуллоев турли
илмий-амалий анжуманларда иштирок этган.

У 2016 йилда Тошкент ислом университетида ўтказилган умумхалқ “Наврўз” сайлида театрлаштирилган катта байрам тадбири тантанасини ўтказишда фаол қатнашганлиги ва университет миқёсидаги ош мусобақасида фахрли 2-ўрин олганлиги учун Тошкент ислом университети ректорининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланган.

Некрўз Патуллоев турли танловларда фаол иштирок этиб келган. Хусусан, у 2017 йилда Тошкент шаҳар “Мирзо Улуғбек Инноватсион Cентер”, ЮНЕСКО халқаро ташкилоти ҳамда Корея Инҳа университети ҳамкорлигидаги “Апп инвенторда дастурлаш” ўқув курсида иштирок этиб сертификат билан тақдирланди.


Print   Email