ҲУЖЖАТЛАРНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ

ҲУЖЖАТЛАРНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ

Давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул қилиш учун ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш жараёни 2020 йил 1 июлдан бошлаб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилмоқда.

Мазкур ҳужжат топшириш жараёнида ТЕСТ СИНОВЛАРИ топшириладиган ҲУДУД белгиланиши лозим.

‼️ Ҳозирги коронавирус пандемияси шароитида республика ҳудудларини “сариқ” ва “қизил” ҳудудларга ўзгариш эҳтимоллиги сақланиб қолмоқда. Шу боис, талабгорлар ТЕСТ СИНОВЛАРИ топшириладиган ҳудуд сифатида ЎЗИ бугунги кунда ЯШАБ ТУРГАН ҳудудни белгилаши ТАВСИЯ ЭТИЛАДИ.

Шундагина вақтни ортиқча сарфлаш чекланади ва масофани босиб ўтишга эҳтиёж юзага келмайди.

➡️ Веб-сайтга бу ердан ўтиш мумкин: magistr.edu.uz


Print   Email