Молия-иқтисод фаолияти

Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг молия-иқтисод фаолияти

 

Ўзбекистон халқаро ислом академияси молиявий манбалари жумладан, бюджет маблағлари – бевосита давлат бюджетидан нормативларга асосан ажратиладиган маблағ, тўлов-контракт маблағлари- талабаларнинг ўқитиш учун тўлаган контракт маблағлари ва бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағлари – академиянинг бевосита ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан шаклланади. Мазкур йўналишларда йиғилган маблағлар профессор-ўқитувчи ва ходимларга ойлик иш ҳақи, уларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида рағбатлантиришларга, талабалар стипендияси, ходимлар ижтимоий суғуртаси ҳамда товар моддий захираларни шакллантириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, бино-иншооатларни сақлаб туриш ва бошқа харажатлар учун йўналтирилади.

Академиянинг бюджетдан ташқари маблағлар тушуми бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда,шу жумладан турли хил хизмат кўрсатиш, абитуриентлар учун тайёрлов курслари, араб тили, спорт курслари фаолияти ташкил этилган. Шу билан бир қаторда Нашриёт матбаа бирлашмаси, Оромгоҳ дам олиш маскани ва Зиё Медиа маркази орқали ҳам турли хил хизматлар кўрсатилиб бюджетдан ташқари маблағлар тушуми шакллантирилади.

Шу билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги “Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3698-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Академиянинг инновацион жамғармаси ташкил этилган. Ушбу маблағлар бевосита инновацион тадқиқотлар олиб боришга йўналтирилади.

Академиянинг молия-иқтисод йўналиши тасдиқланган структурага кўра Ишлар бошқармаси бошлиғи, Режа-молия бўлими ва Бухгалтерия бўлими фаолият олиб боради.

Режа-молия бўлимда 3 штат бирлик ходим фаолият олиб боради, бўлим бошлиғи ва 2 та иқтисодчи.

Бухгалтерия бўлимида 6 штат бирлик ходим фаолият олиб боради, бош ҳисобчи, 2 та бош ҳисобчи ўринбосари, 2 та бухгалтер ва кассирдан иборат.


Print   Email