Талабалар илмий жамияти

Талабалар илмий жамияти фаолияти тахлили

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Кенгашининг 2019 йил 15 апрелдаги 28-сонли мажлиси қарори ижросини таъминлаш мақсадида Академияда 2019 йил 23 апрель куни “Талабалар илмий жамияти”нинг III конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияни Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор З.Исломов олиб борди ва унда факультет деканлари, кафедра мудирлари,


профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этди. 10 нафар талаба ва магистрантлар ўзбек, рус, инглиз тилларида ўзларининг маърузалари билан иштирок этишди. Конференцияга бакалаврлардан 60 та, магистрантлардан 56 та, жами 116 та мақола тақдим этилди. Мақолалродар 4 та йўналиш бўйича таснифланди:

  1. Диншунослик ва тарих (33 та);
  2. Исломшунослик ва манбашунослик (31 та);
  3. Дин психологияси (25 та);
  4. Халқаро иқтисодий муносабатлар ва информатика (27 та).

Мақолалар тўплами “Интеллектуал авлод – келажак таянчи” номи остида нашр этилди. Конференция юқори кайфиятда ўтказилди ва Академия сайтида кенг ёритилди.


Print   Email