Илмий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳалар маркази

ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР ВА ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲАЛАР МАРКАЗИ

Илмий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳалар маркази (бундан кейин Марказ деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 7 апрелдаги «Тошкент ислом университетини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-2282-сонли Фармонининг 6-банди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 6 майдаги 224-сонли қарорига биноан ташкил этилган. Дастлаб, Марказ “Исломшунослик илмий тадқиқот маркази” номи остида асос солинган. Вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 22 июндаги 466-сонли Қарорида Марказ номи “Илмий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳалар маркази” деб ўзгартирилган.

Марказ ислом дини ва маданиятини, Ватанимиз тарихи ва миллий меросини, қадимий анъаналарини ҳар томонлама ўрганиш, уларга оид мавжуд манбаларни илмий талаблар асосида тадқиқ ва нашр қилиш, замонавий диний жараёнларни илмий таҳлил қилиш, тегишли таклиф-тавсияларни ишлаб чиқиш мақсадини кўзлаб иш тутади.

 

 

ЛОЙИҲАЛАР

Бугунги кунда Марказда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан молиялаштирилаётган, 2018-2020 йилларга мўлжалланган 3 та амалий тадқиқот лойиҳа доирасида илмий изланишлар олиб борилмоқда.

  1. “Аҳли сунна эътиқод тамойилларига мос бўлган ақоид (илоҳиёт) матнларининг ўзаро қиёсий таҳлили ва замонавий мафкуравий аҳамияти” (Лойиҳа раҳбари – Ҳабибулло Сагдиев)
  2. “Ҳаким Термизийнинг “Наводир ал-усул” ва “Масоил” асарларининг танқидий матнини тайёрлаш ва сайланмасини нашр этиш” (Лойиҳа раҳбари – Иброҳим Усмонов)
  3. “Глобаллашув жараёнида экстремизм ғоялари таъсирига тушиб қолган кишиларни ижтимоий реабилитация қилиш” (Лойиҳа раҳбари – Дурбек Раҳимжонов)


БЎЛИМЛАР

“Замонавий диний муаммоларни ўрганиш бўлими” юртимизда ва хориждаги диний вазиятнинг сиёсий-ҳуқуқий, ғоявий-ақидавий асослари бўйича зарур маълумотлар захирасини яратиш, таҳлил қилиш, уларнинг натижалари бўйича тегишли маълумотлар ва таклиф-тавсиялар тайёрлайди. Жамиятимизда диний соҳада муаммолар келтириб чиқараётган масалаларни таҳлил қилиш ва изоҳлаш бўйича тадқиқотлар олиб боради.

Исломшунослик бўлими аждодларимизнинг бой диний илмий-назарий меросларини тиклаш, чуқур ўрганиш, таҳлил этиш ва ривожлантириш, тадқиқот натижаларини жамлаш ва умумлаштириш асосида кенг жамоатчиликка етказиш ишларини ташкил этади, соҳадаги замонавий тадқиқот ишларини кузатиш, илмий таҳлил қилиш ҳамда шуларнинг асосида таклифлар ишлаб чиқади.

Экспертиза, тақриз ва лойиҳалар билан ишлаш бўлими тўпланган ёки тегишли келишув асосида тақдим этилган манбалар ва материалларни дастлабки экспертизадан ўтказиш ва уларга тақриз тайёрлаш бўйича ишларни амалга оширади, ниҳоясига етган тадқиқот ва ишланмаларни илмий тақриздан ўтказади. Шунингдек, мазкур бўлимда юртимизда ва жаҳон миқёси бўйича долзарб масалалар бўйича лойиҳалар мавзуларига оид таклифларни ишлаб чиқиш, Академия таркибидаги лойиҳалар фаолиятининг назоратини олиб бориш, белгиланган муддатда лойиҳаларнинг ҳисоботларини тайёрлаш бўйича фаолият олиб боради. Ҳозирда Марказда 3 та амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида илмий изланишлар олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон халқаро ислом академияси Илмий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳалар маркази ислом дини ва маданиятини, Ватанимиз тарихи ва қадимий анъаналарини ҳамда аждодларимизнинг диний илмий меросини ўрганиш, уларга оид мавжуд манбаларни илмий талаблар асосида тадқиқ қилиш, нашр этиш ва кенг жамоатчиликка етказиш, шунингдек замонавий диний жараёнларни илмий таҳлил қилиш тегишли таклиф-тавсияларни ишлаб чиқиш мақсадини кўзлаб иш тутади.

Аждодларимизнинг бой диний илмий меросини ҳар томонлама ўрганиш, уларга оид мавжуд манбаларни илмий талаблар асосида тадқиқ қилиш мақсадида “Буюк аждодларимиз” туркумида ислом маданияти, хусусан, тафсир, ҳадис, фиқҳ, тасаввуф, калом илмлари ривожига беназир ҳисса қўшган алломалар Имом Доримий, Абу Лайс Самарқандий, Абу Ҳафс Насафий, Имом Уструшаний ҳаёти ва илмий мероси ҳақида рисолалар, шунингдек “Юртимиз алломалари” номли китоб нашр этилган.

Аждодларимизнинг ислом дини ва маданияти ривожида алоҳида ўрин тутган асарларини илмий асосда тизимли тадқиқ қилиш ва таржима қилиш мақсадида “Маърифат зиёси” туркумида Имом Доримийнинг ислом аҳли ва уламолари томонидан энг ишончли деб топилган тўққиз ҳадислар тўпламлари сирасига киритилган “Сунан” асари илк марта араб тилидан ўзбек тилига таржима қилиниб, нашр этилди. Ахлоқ-одоб соҳасига оид ҳикматли фикрлари жамланган “Тафаккур дурдоналари” номли тўплам, шунингдек “Ривоятлар бўстони” китоби, “Глобаллашув шароитида тариқатлар: таълимот ва услублар, таҳлил ва хулосалар” номли китоблар тайёрланди.

Марказ томонидан маҳаллалардаги диний маърифат ва ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар, отинойилар, профилактика нозирлари ва посбонлари, Жазони ижро этиш муассасаси тарбиячилари, Мудофаа вазирлиги офицерлари, диний-экстремистик оқимга мойиллиги бор фуқаролар билан ишловчи мутахассислар ҳамда меҳнат мигрантлари учун китоб ва рисолалар, буклетлар, ҳужжатли фильмлар тайёрланган. Диний мутаассиблик олдини олиш мақсадида “Жаҳолатга қарши маърифат” туркуми доирасида “Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари”, “Диний бағрикенглик ва мутаассиблик” (юз саволга юз жавоб), Миссионерлик: моҳият, мақсадлар, оқибатлар ва олдини олиш йўллари (юз саволга-юз жавоб), “Ҳидоят ортига яширинган залолат”, “Жаҳолат тўри”, “Ҳалокат тузоғи”, “Бузғунчи даъватчилар”, “Исломга ёт жамоа”, “Диний мутаассиблик: моҳият, мақсадлар ва олдини олиш йўллари”, “Маърифат гулшани: Диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар учун услубий қўлланма”, Ислом ниқоби остидаги экстремистик ва террорчи уюшмалар (Маълумотлар тўплами)” номли рисола ва китоблар, шунингдек, “Диний экстремизм – келажакка таҳдид”, “Дин ниқоби остидаги ахборот хуружлари”, “Огоҳ бўлинг – “секта” номли буклетлар нашр этилган.

Замонавий тадқиқотлар доирасида “Дин психологияси” номли ўқув қўлланма, “Исломшунослик” қомусий луғати, “Глобаллашув ва диний жараёнлар”, “Тасаввуф атамалари” изоҳли луғути, “Диний бағрикенглик ижтимоий-психологик феномен сифатида”, “Ислом маърифати ва ҳозирги замон” номли китоблар нашр этилган.

Тадқиқотдаги концептуал хулосалар, назарий ва амалий ишланмалар, чоп этилган нашр ишларидан маънавий-маърифий тарғибот ишларининг таъсирчанлигини таъминлаш, диний мутаассиблик, экстремизм ва терроризмнинг асл мақсадини ёритишга қаратилган самарали усул-услубларини ишлаб чиқиш, ёш авлодни миллий ва диний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда давлат ва жамоат ташкилотларида тарғибот-ташвиқот ишлари, ўқув семинар, давра суҳбатларини ўтказиш жараёнида фойдаланилмоқда.

Тадқиқот натижаларидан олий таълим муассасалари, касб-ҳунар коллеж ва академик лицейларда “Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари”, “Диншунослик асослари” фанларини ўқитишда, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний ўқув билим юртларининг ўқув жараёнида, шунингдек Ўзбекистон халқаро ислом академиясидаги “Ислом тарихи”, “Қуръоншунослик”, “Ҳадисшунослик”, “Тасаввуф”, “Ислом ва ҳозирги замон”, “Динлардаги оқимлар ва секталар”, “Ахборот истеъмоли маданияти”, “Ислом манбашунослиги”, “Дин фалсафаси”, “Дин социопсихологияси”, “Дин психологияси” каби фанларни ўқитишда фойдаланилмоқда.

 

Марказ директори

Каримов Жамолиддин

Телефон: (71) 244 19 33

E-mail: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 

Катта илмий ходим

Алимов Аҳмад Усмонович

Телефон: (71) 244 19 33

E-mail: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 

Катта илмий ходим

Турдиматова Ирода Ғайратовна

Телефон: (71) 244 19 33

E-mail: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 

Тажриба орттирувчи тадқиқотчи

Акбаров Зайдулло Мухтор ўғли

Телефон: (71) 244 19 33

E-mail: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.


Print   Email