Илмий кенгаш

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги DSc.26.04.2018.Isl/Tar/Fil/F.57.01 рақамли Илмий кенгаш ОАКнинг 2018 йил 26 апрелдаги 92-сон қарори билан тасдиқланган. Илмий кенгашга

24.00.01 – ИСЛОМ ТАРИХИ ВА МАНБАШУНОСЛИГИ ихтисослиги исломшунослик ва тарих фанлари бўйича;

24.00.02 – ҚУРЪОНШУНОСЛИК. ҲАДИСШУНОСЛИК ихтисослиги исломшунослик, тарих, филология ва фалсафа фанлари бўйича;  

24.00.03 – ФИҚҲ, КАЛОМ ИЛМИ. ИЛОҲИЁТ ихтисослиги исломшунослик, тарих, филология ва фалсафа фанлари бўйича;

24.00.04 – МУМТОЗ ШАРҚ АДАБИЁТИ ВА МАНБАШУНОСЛИГИ ихтисослиги исломшунослик ва филология бўйича;

Илмий кенгашга 07.00.04 – ДИНШУНОСЛИК ихтисослигидан тарих, фалсафа, филология фанлари бўйича диссертацияларнинг бир маротабалик ҳимояси рухсат этилган.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси Илмий кенгаши

раиси – с.ф.д., проф. ЁВҚОЧЕВ ШУҲРАТ АКМАЛЕВИЧ,

раис ўринбосари – т.ф.д, проф. ХАСАНОВ АҲАДЖОН АХМЕДЖАНОВИЧ,

илмий котиб – т.ф.н., доц. РАХИМДЖАНОВ ДУРБЕК АБИДЖАНОВИЧ.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги фан доктори илмий даражалар берувчи DSc.26.04.2018.Isl/Tar/Fil/F.57.01 рақамли Илмий кенгаш қошида илмий семинар фаолият олиб бормоқда.

Илмий семинар раиси – т.ф.д., проф. АГЗАМХОДЖАЕВ САИДАКБАР САИДОВИЧ,

Раис ўринбосари – фил.ф.д. НИЗОМИДДИНОВ НАЖМИДДИН ҒУЛОМОВИЧ,

Семинар котиби – т.ф.н. АЛИМОВА МАҲФУЗА ФАХРУДИНОВНА

Илмий кенгашда 2018 йилда қуйидаги ҳимоялар амалга оширилди:

24.00.04 – Мумтоз шарқ адабиёти ва манбашунослиги ихтисослигидан:

1) Рустамий Салимахон Алийбег қизининг “Ўрта асрлар ислом балоғат илмида тилшуносликка оид қарашлар” мавзуидаги филология фанлари бўйича фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси ҳимояси 2018 йил 4 октябрь;

2) Гулхумор Умматалиевна Тўйчиеванинг “Ислом даври шеъриятида аруз тизими ва унинг эволюцион тараққиёти” мавзусидаги филология фанлари бўйича фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси ҳимояси 2018 йил 29 ноябрь;

24.00.01 – “Ислом тарихи ва манбашунослиги” ихтисослигидан:

3) Аллоқулов Абдулатиф Абдуллаевичнинг “Абу Ҳафс Насафийнинг “Ақоид” асари ва унинг шарҳлари таҳлили” мавзусидаги тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси ҳимояси 2018 йил 13 декабрь;

Тадқиқотчи Асророва Лобар Қобиловнанинг “Алоуддин Бухорий “Ҳайрату-л-фуқаҳо” асарининг ислом манбашунослигида тутган ўрни” мавзусидаги 24.00.01 – Ислом тарихи ва манбашунослиги ихтисослиги тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси ҳимояси 2019 йил 29 январь куни бўлиб ўтади.

Тадқиқотчи Умаров Шукурилло Хурсанмуродовичнинг “Абдулҳамид Кеший илмий меросининг VIII-IX асрлар Мовароуннаҳр ҳадис илми ривожидаги ўрни” мавзусидаги 24.00.02 – Қуръоншунослик. Ҳадисшунослик ихтисослиги тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертацияси ҳимояга қабул қилинди ва ЎзР ОАК веб-сайти ва “ОАК Бюллетени” журналида ҳимоя эълони учун тақдим этилган.

 

Илмий кенгаши илмий котиби в.б.

Гафурова Иродахон Мухтаровна

Телефон: (+998 71) 244 00 56

E-mail: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.


Print   Email