Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

Академияда талаба-ёшлар орасида тарбиявий ишларни замон талаблари даражасига кўтариш, таълим-тарбия ишларининг самарадорлигини ошириш, ўқув юртида ўз касбини юксак даражада эгаллаган етук мутахассислар билан бир қаторда, маънавий-ахлоқий жиҳатдан баркамол шахсларни тарбиялаб етиштириш ишларини жонлаштириш мақсадида Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими фаолият кўрсатиб келмоқда.

Бундан асосий мақсад – республиканинг илмий, ижодий ва маънавий салоҳиятини ривожлантирувчи интеллектуал элитани тайёрлаш ва бу борада юксак истеъдод соҳибларига билимнинг тегишли соҳалари ва фаннинг аниқ йўналишлари бўйича ўз табиий қобилиятларини намоён этиш ва ривожлантириш, ўзларидаги ноёб истеъдодни рўёбга чиқариш учун имкониятлар яратишдир.

Академияда Маънавият ва маърифат ҳамда Мураббийлар кенгашлари фаолият олиб боради. Кенгашлар профессор-ўқитувчилар, айниқса, ёшлар ўртасида миллий ғоя ва мафкурага таянган ҳолда миллий ва умумбашарий қадриятларга асосланган демократик тамойилларни қарор топтириш орқали инсон ҳуқуқлари ва қадр-қимматини улуғлашга, жисмонан соғлом, ақлан етук, дунёқараши теран ва мустақил фикрловчи шахсларни камол топтиришга йўналтирилган маънавий-маърифий тарбия дастурини амалга оширади.

Шунингдек, бўлим  турли олий ўқув юртлари, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорликни йўлга қўйган бўлиб, улар билан биргаликда турли учрашувлар, маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари, илмий ва интеллектуал мусобақалар, конференциялар, кўрик-танловлар ўтказилиб келинмоқда. Жумладан, биргина 2018-2019 ўқув йилининг ўтган даври мобайнида Академия профессор-ўқитувчи ва ходимларини жалб этган ҳолда Республикадаги ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, динлараро тотувликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни диний бағрикенглик руҳида тарбиялаш, уларни диний ақидапарастлик ва экстремизм хатаридан ҳимоя қилишга йўналтирилган давлат сиёсати ва ҳукумат топшириқларини ҳаётга изчил татбиқ этиш бўйича жами 400 дан ортиқ учрашув, семинар, давра суҳбатлари ташкил этилди. Мазкур тадбирларда аҳолининг 35 мингдан зиёди қамраб олинди.

Бўлим томонидан Академия талабаларининг “Зиё маскани” газетасини нашр этиш йўлга қўйилган бўлиб, унда талабалар турли мавзуларда ўзларининг публиистик, илмий ва  шеърий материалларини бериб борилади.


Print   Email