Спорт соҳасидаги фаолият

Мамлакатимизда бугунги кунда ёшларни жисмонан етук ва баркамол этиб тарбиялаш пировард мақсад ҳисобланади. Ушбу мақсадни амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қатор норматив ҳуқуқий ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ этилмоқда ва бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида ҳам талаба-ёшларни соғлиғини мустаҳкамлаш, жисмонан етук шахс сифатида тарбиялаш мақсадида спорт-соғломлаштириш тадбирлари мунтазам равишда амалга ошириб келинмоқда.

Академияда ўтказиладиган оммавий спорт тадбирлари режаси Республика “Универсиада” ўйинлари дастуридан ўрин олган спорт турлари асосида тузилган бўлиб, бундан мақсад – талабалар ўртасида спорт турларини оммавийлаштириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва Академия терма жамоаси, спортчи талабаларни республика миқёсидаги спорт мусобақаларида фаол иштирокини таъминлаш.

Академия талабаларининг дарсдан ташқари вақтларидан унумли фойдаланишларини таъминлаш мақсадида турли спорт тўгараклари ташкил этилган бўлиб, булар: “Волейбол” (қизлар ва йигитлар), “Баскетбол”, “Стол тенниси” (қизлар ва йигитлар)дир. Мазкур тўгаракларда Академиянинг
100 дан ортиқ талаба йигит ва қизлари фаол қатнашиб, ўз маҳоратларини оширмоқдалар ва саломатликларини тикламоқдалар. Бундан ташқари, талабалар учун атлетизм, бадминтон, стол тенниси, футзал ва шахмат спорт турлари бўйича қўшимча машғулотлар учун вақт ажратилган.

Талабалар ўртасида республика ва жаҳон миқёсидаги спорт усталари мавжуд бўлиб, улар мунтазам равишда Академия спорт мажмуасида машғулотлар билан шуғулланиб боради. Жумладан, Академия “Диншунослик” йўналиши 2-курс талабаси Д.Шокирова Taekwon-Do спорт тури  бўйича 3 карра Ўзбекистон чемпиони ва халқаро тоифадаги мураббий мақомларига эришган.

“Спорт-соғломлаштириш” шиори остида ҳам Академияда Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси томонидан профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида соғломлаштириш гуруҳлари ташкил этилиб, спорт машғулотлари олиб борилмоқда. Шунингдек, талабалар ўртасида футзал бўйича “Ректор кубоги”,  талабалар турар жойи талабалари ўртасида футбол бўйича “ТТЖ кубоги”, талаба-қизлари ўртасида волейбол бўйича мусобақалари, стол тенниси биринчилиги, йигит ва қизлар ўртасида шахмат мусобақаси, футзал бўйича қизлар ўртасида саралаш мусобақалари ҳамда “Универсиада – 2019” спорт мусобақалари доирасида стол тенниси ва футбол бўйича мусобақаларда талабалар иштироки таъминланди.


Print   Email