Ижтимоий ҳимоя

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚАРО ИСЛОМ АКАДЕМИЯСИДА ИЖТИМОИЙ СОҲАДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида ижтимоий соҳада профессор-ўқитувчи, ходим ва талабалар ўртасида бир қанча хайрли ишлар ҳамда тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, ходимларнинг тўй-ҳашамлари, таваллуд айёмлари муносабати билан ижтимоий кўмак берилди ҳамда соғлиғини тиклаш учун Академия касаба уюшмаси қўмитаси томонидан моддий ёрдам ва рағбатлантириш маблағлари ажратилиб, соғликларини тиклашлари учун оромгоҳларга йўлланмалар берилди.

Шунинг билан биргаликда ходимлар ўртасида турли тантаналар ташкил қилинди, уларнинг расмий байрамларга иштироклари таъминланди ҳамда фарзандлари учун ижтимоий ёрдам кўрсатилди.

Академияда бўлиб ўтган спорт тадбирлари, турли мусобақа ва викториналарнинг ғолиблар мунтазам равишда рағбатлантириб келинмоқда.

Турли хил кеча ва бадиий тадбирларни юқори савияда ўтказиш мақсадида талабалар учун мусиқа асбоблари сотиб олинди.

8-март халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан аёлларга байрам совғалари ва гулдасталар улашилди. Фаол талабаларга “Имом Бухорий” номидаги ва академиянинг степендиялари тўлаб келинмоқда.

Ҳомийлар томонидан ҳам ижтимоий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Жумладан, “Вақф” хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдамга муҳтож 5 нафар талабаларнинг ўқиш контракт пуллари тўлаб берилди.

Муборак рамазон ойи муносабати билан академиянинг “Саҳоват” ошхонасида ҳомийлар томонидан академия талабалар турар жойида истиқомат қилаётган талабаларга ҳар куни ифторликлар ташкил қилинмоқда.


Print   Email