Зиё-Зукко таълим маскани

Ўзбекистон халқаро ислом академияси (аввалги Тошкент ислом университети) таъсисчилигида ташкил этилган «ЗИЁ- ЗУККО ТАЪЛИМ МАСКАНИ» Нодавлат таълим муассаси 2016 йил сентябрь ойидан ўз иш  фаолиятини бошлаган бўлиб, бугунги кунда мактабда 100 нафар 1-синф ва 100 нафар 2-синф ўқувчилари таълим олмоқдалар.

Мактабда таълим ўзбек ва рус тилларида олиб борилади. Бошланғич синф ўқитувчилари ва фан ўқитувчиларининг барчаси олий маълумотли, тажрибали мутахасислардир.Уларнинг 3 нафари «Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси» кўкрак нишонига эга.

«ЗИЁ-ЗУККО ТАЪЛИМ МАСКАНИ» Нодавлат таълим муассасаси бошланғич таълим бўйича таълим хизматларини кўрсатади. Таълим Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган таянч ўқув режа асосида олиб борилади.

Ўқувчилар кун давомида 8:30 дан 18.00 гача таълим муассасаси ҳудудида бўлади. Ўқувчиларга сифатли таълим-тарбия, қўшимча билимлар, малакали медицина хизмат кўрсатилади. Мактабда ўқувчиларни соғлом овқатлантириш йўлга қўйилган бўлиб, кун давомида  уларга уч маҳал сифатли, фойдали маҳсулотлардан тайёрланган иссиқ овқат берилади.

Дарслардан сўнг ўқувчилар сайрга чиқиб дам оладилар ва сўнгра 2 нафар педагог ёрдамида уйга берилган вазифаларни тўлиқ бажарадилар. Куннинг 16.00 дан 18.00 гача бўлган вақтида улар турли тўгаракларга қатнашадилар. Улар учун 1-синфдан инглиз ва рус тили, 2-синфдан араб тили фан тўгараклари фаолият кўрсатади. Шу билан бирга уларнинг ақлан ва жисмонан соқлом бўлиши, қар томонлама ривожланиши учун  шахмат, ТАЭКWОН-ДО , бадиий гимнастика каби тўгараклар фаолият олиб боради.

Мактабда ўқувчилар учун қизиқарли маънавий ва маърифий тадбирлар ҳам ташкил этилади. Булар “Билимдонлар кўрик танлови, «Шеърхонлик кечаси», «Инглиз тили фестивали» ,« Спорт-бизнинг дўстимиз», «Шахматчилар турнири» ва  ота-оналар учун турли байрам тадбирлари ўтказилади. Ҳар чорак ўқувчилар театр ва музейларга саёҳат қиладилар.

Ўқувчилар кун давомида ўқитувчи, тарбиячи ҳамда ҳамшира назоратида бўладилар.

Ишонтириб айтамизки,  бизнинг таълим муассасамизда келажак авлод ҳақиқий ўзбекона таълим ва тарбия уйғунлигида камолга етади.

Маълумот учун телефонлар: (+998 71) 224-35-82, (+998 71) 224-35-81


Print   Email