Aхборот технологиялари маркази

   

Ахборот технологиялари маркази раҳбари

 

 

Раҳбар:

 

 

Азамхонов Жахонгирхон Баходирхонович

  Манзил: Тошкент шаҳри , А. Қодирий кўчаси 11 уй
  Телефон: (0 371) 244-00-56, +99891-137-52-97
  Факс: (0 371) 244-00-65
  Электрон почта: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 

Ахборот технологиялари маркази  Ўзбекистон халқаро ислом академияси таркибий қисми бўлиб, ушбу марказ шунингдек, таълим муассасасига ахборот-коммуникация технологияларни жорий этиш билан боғлиқ ишларни амалга оширади.

Марказ ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишилари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда  дин ишлари бўйича қўмитанинг ҳайъат қарорлари ва буйруқлари, Академия Устави, Кенгаши карорлари, Академия ректорининг буйрукларига мувофиқ олиб боради.

Марказда жами 5 та штат бирлиги мавжуд бўлиб, марказда  раҳбари бошчилигида  2 нафар муҳандис-дастурчи 1 тоифали, 1 нафар тизим администратори ва 1 нафар тармоқ администратори  фаолият юритади.

Марказ бевосита АКТни жорий этиш бўйича ўқув ишлари бўйича биринчи  проректорга бўйсунади.

 

Марказнинг вазифалари ва функциялари

  1. Қуйидагилар марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

-Академияда ахборот хавфсизлигига пайдо бўлаётган тахдидлар тўғрисида ўз вақтида муассаса раҳбариятини хабардор қилиш, шунингдек, ахборотларни муҳофаза қилиш бўйича консультация хизматларини кўрсатиш;

-“Электрон таълим” миллий тармоғи бошқаруви фаолиятини ташкил этади ва назоратини олиб боради;

-Академиядаги мавжуд компьютер технологияларининг дастурларининг тўғри ишлашини назорат қилиш;

-компьютерларни техник кўрикдан ўтказиб туриш ва таъмирлаш ишларини ташкил қилиш;

-Компьютер операторлари ишини назорат қилиш;

-Академия компьютер захирасини замонавий компьютерлар ҳисобига ошириш ва мавжуд компьютерларни такомиллаштириб бориш;

-Академияда Интернет тармоғи, (Е-хат) электрон почта хизматларини талаб даражасида ишлашини назорат қилиб бориш, хабар ва янгиликларни ўз вактида қабул қилиниши ва тарқатилишини назорат қилиш;

– Академиянинг нусха кўпайтириш дастгоҳларининг ишини назорат қилиш, таъмирлаш ва кўрикдан ўтказиб туришни назорат қилиш;

– Академиянинг электрон ўқитиш бўйича олиб бориладиган барча ишларига раҳбарлик қилиш ҳамда электрон ўқитишни ташкил этиш бўйича маҳаллий ва хорижий олий ўқув юртлари билан алоқалар ўрнатиш;

– сақланаётган ҳамда алоқа каналларидан узатилаётган маълумотларни рухсат этилмаган ташрифлар, модификациялар, сохталаштиришлар ва йўқотишлардан ҳимоялаш;

  • ахборот узатишнинг замонавийлиги ва ҳаққонийлигини таъминлаш;

–  ахборот хавфсизлигига ички ва ташқи таҳдидларни аниклаш;

  • дастурий воситаларни рухсат этилмаган модификациялаштириш ҳамда йўқотишлардан ҳимоялаш;
  • операцион тизимлар ва уларда ишлатиладиган амалий дастурлар (амалий масалаларни ечиш учун) ва дастурий воситалар ишчи ҳолатини назорат қилиш, иш ҳолати бузилганда қайта тиклаш;
  • сақланаётган, қайта ишланаётган ва алоқа каналларидан узатилаётган тарқалиши чекланган ахборотнинг тарқалиб кетишидан ҳимоялаш;
  • рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар учун аппарат, дастурий ва ахборот ресурслардан фойдаланиш имтиёзини бериш;
  • ҳимояланган ресурс ва тармоқ хизматлари билан ишлаган фойдаланувчиларни тизим журналида рўйхатдан ўтказиш ҳамда фойдаланувчининг хатти-ҳаракатининг тўғрилигини ушбу журнални даврий таҳлили асосида назоратда ушлаш;

б.   Марказ ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а)    ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш, уларнинг дастурий таъминоти ва соз ҳолатда ишлаши ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлашда:

компьютерлардаги мавжуд техник ва дастурий муаммоларни бартараф этиш ва такрорланишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

ўқув жараёнида компьютер техникаси ва технологиясидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар киритиш;

компьютер ўқув хоналарига ва компьютерларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш, жавобгар шахсларни белгилаш ҳамда компьютер ўқув хоналаридан самарали фойдаланишни назорат қилиш;

таркибий бўлинмаларда фойдаланилаётган компьютерларнинг тизим ва офис дастурларини ўрнатиш ва янгилаб бориш;

мавжуд компьютерларга ўқув жараёни учун зарурий дастурий воситаларни ўрнатиш ҳамда компьютер техника воситаларига хизмат кўрсатиш;

ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш масалаларига бағишланган ўқув-услубий ва амалий семинарлар ташкил этиш;

б)  Академия интернет тармоғидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, корпоратив ва локал тармоқ ишлашини иазорат қилиш:

ўқув биноларидаги мавжуд тармоқ қурилмалари (сервер, свич)ни доимий ишлаб туришини таъминлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш;

компьютерларни локал тармоққа улаш ва локал тармоқда ишлашини назорат қилиш;

компьютерларга вирусга қарши (антивирус) дастурларини ўрнатиш ва уларнинг янгилаб борилишини таъминлаш;

ўқув биноларига ўрнатилган видеокузатув тизимининг доимий ишлашини назорат қилиб бориш;

таркибий бўлинмаларга локал тармоқнинг техник ва дастурий воситалари бўйича услубий ва техник ёрдам кўрсатиш;

интернет тармоққа уланиш юзасидан провайдерлар билан тегишли тартибда шартномаларни расмийлаштириш юзасидан Академия раҳбариятига таклифлар киритиш;

ходим ва талабаларни интернет тармоғидан самарали фойдаланишини таъминлаш ҳамда назорат қилиш;

интернет тармоғига уланиш ҳамда дастурий ва техник тармоқлараро экран орқали интернет тармоғинн доимий ишлашини назорат қилиш ҳамда турли хавфларни бартараф этиш чораларини кўриш;

в)  расмий веб-сайт ва электрон почта хизматини такомиллаштириш ва доимнй фаол ишлаши, интерактив хизматлари кўрсатилишини таъминлаш:

таркибий бўлинмаларда фаолият олиб бораётган ходимларнинг Академия электрон почта хизмати билан таъминлаш ва уларни электрон почтадан тўғри фойдаланишларини кузатиб бориш;

расмий веб-сайтни такомиллаштириб бориш ва техник қўллаб қувватлаш;

веб-сайт орқали кўрсатилаётган интерактив хизматларни доимий ишлаб туриши ва янгиланиб борилишини таъминлаш;

г)  Академия ахборот тизимларининг глобал тармоққа интеграциясини таъминлаш, таълим жараёнини автоматлаштириш, электрон илмий-методик базани шакллантириш ва доимий янгилаб борилишини ташкил этиши:

ўқув жараёнини автоматлаштириш бўйича мавжуд дастурларни ривожлантириш ҳамда улардан самарали фойдаланишни назорат қилиш;

глобал ахборот-ҳуқуқий ва таълим ресурсларига уланишни ҳамда уларни мунтазам янгилаб борилишини ташкил этиш;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва жорий этилган махсус дастурларни АКАДЕМИЯга тегишли маълумотлар билан ўз вақтида тўлдириб борилишини таъминлаш;

АКАДЕМИЯда жорий этилган электрон ҳужжатлар алмашинуви тизимидан самарали фойдаланишни назорат қилиш;

электрон таълим ресурслар базасини яратиш ва уни тўлдириб борилишини назорат қилиш ҳамда реестрини юритиш;

янги авлод адабиётларининг электрон вариантларини яратишга дастурий ва техник ёрдам кўрсатиш;

яратилаётган электрон дарсликлар базасини шакллантириш ва доимий янгилаб борилишини назорат қилиш.


Print   Email