Academy Talks

“Academy Talks” нутқ маданиятини ўстириш лойиҳаси

Мақсад: Ўзбекистон халқаро ислом академияси талабаларида дунёқарашни кенгайтириш, оммавий нутқ сўзлаш кўникмаларини ҳосил қилиш ва ривожлантирш, омма олдидаги ўзини тутиш маданиятини шакиллантириш, чет тилида фикрини баён эта олиш ва уларда ўзига ишончни орттириш имкониятини бериш.

Ким учун: барча ўз коммуникатив маҳоратларини яхшилаш истагидаги Академия талаба ва магистрантлари учун.

Лойиҳа ташкилотчилари: “Ислом иқтисодиёти ва молияси” бакалавриат таълим йўналиши талабалари факультет деканати ва “Ислом иқтисодиёти ва молияси, зиёрат туризми” кафедраси билан маслаҳатлашган ҳолда.

Давомийлиги: Ҳар ойда 2 марта 50 дақиқадан иборат сессиялар.

Лойиҳа мазмуни: Ҳар бир ўтказиладиган сессияда 2 та спикер(нутқ сўзловчи) ўзбек ва инглиз  тилларида шахсий ўсиш мавзуларига доир (Синергия, Мақасадга эришиш, тайм менежмент каби) ўз нутқларини оммага тақдим этадилар. Ҳар бир спикер учун 8-12 дақиқа ажратилади, ва ҳар бир қилинган нутқдан сўнг чақирилган меҳмон устозлар томонидан нутқ тўғрисида фикр мулоҳазалар олинади. Сессия сўнгида томошабинлар учун алоҳида карталар тарқатилади, улар карталарда спикерларга баҳо бериш ва ўзларини фикрларини қолдириш имкониятига эга бўладилар. Спикерлар ташаккурнома билан тақдирланадилар.

Керак бўладиган реквизитлар: Проектор ва ўртача 50 кишилик сиғимга эга хона.

Тарғибот ва ташвиқот: Академия сайтида сессиялар тўғрисида янгиликларда эълон қилиб борилади, ҳар бир спикер  ва улар танланган мавзулар тўғрисида маълумотлар бериб борилади. Телеграммда “Academy talks” нинг махсус канали очилиб, унда нутқ маданияти тўғрисида маслаҳатлар бериб борилади.

Маблағ: бошланғич  маблағ талаб қилинмайди.

Кутиладиган натижа: талабалар мослашувчанлик маҳоратига эга бўлишади, қийинчиликсиз оммавий нутқ қилиш ва атрофдагиларга мотивация улаша оладилар. Академияда ижтимоий лойиҳаларга руҳлантириш олиб кирилади. Ташкиллаштиришда қатнашган талабаларда ташкилотчилик қобилиятлари ривожланади ва келажакдаги иш суҳбатларида рақобатбардошликларини оширади.

Назорат: Лойиҳа жараёни бутунлай Ислом иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар факультети декани А.Абдирашидов ва катта ўқитувчи Н.Ботирова назорати остида амалга оширилади.

Тайёрлади: Бегали Садоқат. ИИМ 1 –курс талабаси.

Онлайн рўйхатдан ўтиш: http://new.iiau.uz/about/academy-talks/online-registration